Шаҳриёр сафаров
Download 1.63 Mb. Pdf ko'rish
|
прагмалингвистика-сафаров ш.
имконингиз (қобилиятингиз) борми?» мазмунидаги саволни
назарда тутмаймиз-ку! Ягона англашиладиган маъно «Илтимос, тузни узатиб юборинг!» бўлса керак. Хўш, унда қандай лисоний ҳодиса кузатиляпти? Гап маъносининг кўчишими ёки нутқий актнинг билвосита ифодаланишими? Агарда барча тил соҳиблари ушбу гап маъносини бир хилда, яъни илтимос ёки ҳеч бўлмаганда, буйруқ мазмунида идрок этсалар, унда қандай билвосита нутқий ҳаракат тўғрисида сўз бўлиши мумкин?! «Тузни узатиб юбора олмайсизми?» илтимосни ифода этишнинг умумий қабул қилинган усулидир. Аммо «Тузни узатиб юборишга имконингиз борми?» дейиш ғайритабиий туюлади. Демак, келтирилаётган ҳолатда билвоситалилик ёки маъно кўчиш ҳодисаси кузатилмайди. Бу синтактик қурилманинг оддий, нормага хос қўлланиши бўлиб, ушбу қўлланиш ҳақиқий маъно кўчиши ҳамда билвосита нутқий ҳаракат бажарилиши ҳолатларидан, масалан, ирония ва метафорадан тубдан фарқ қилади. Ҳақиқий билвосита мазмун ифодаланиши учун сўзловчи бирор нарсага таъма ёки ишора қилиши керак бўлади. Масалан, «Муқимий театрига қандай боришни билмайсизми?» гапини талаффуз қилаётган шахснинг тингловчидан театр қаерда жойлашганини сўраш нияти йўқ. Асл мақсад – тингловчи унга театрга қандай боришни тушунтирсин. Сўзловчи кўзлаётган маъно аслида бирламчи нутқий акт мазмунидир ва бу мазмун гап семантик таркибининг кенгайиши асосида юзага келади. Сўзловчи ифодалаётган маъно ва гап семантикасининг қарама-қаршилиги, айниқса, ирония ифодаланишида яққол кўзга ташланади, зеро, иронияли ибораларда сўзловчи ҳеч қачон бевосита мазмундаги нутқий акт ижросини кўзламайди. Масалан, «Ақлли боласан-да, Рафиқжон!» нутқий тузилмасининг мазмуни 105 Рафиқнинг ақлли эканлигини тасдиқлаш ёки уни мақташ билан боғлиқ эмас. Мазмундаги бундай қарама-қаршилик борлигини сезиш ва бу тузилмани киноя сифатида идрок этиш эса тингловчининг лисоний қобилияти билан боғлиқ. Тўғри, ҳар қандай билвосита нутқий актнинг мазмунини англаш учун тузилмаларнинг бирламчи маъносини билмоқ керак. «Қаламни олиб бера олмайсизми?» ёки «Ақлли боласан-да, Рафиқжон!» каби тузилмаларнинг илтимос ва киноя мазмунли нутқий акт эканлигини билиш учун тингловчи (сўзловчи қаторида) ушбу турдаги гапларнннг дастлабки маъносини олдиндан ўзлаштирган бўлиши шарт (Бу шарт, айниқса, хорижий тилни ўзлаштириш жараёнида муҳимдир). Шунинг учун формал мантиқшуносликда прагматика сўзловчи кўзлаётган маъно назарияси сифатида талқин қилиниб, гап маъноси, яъни семантика ушбу назария таркибига киритилади (Вандервекен 1990: 350). Бундан ташқари, формал прагматикада нутқий тузилмалар мазмунидан ҳосил бўладиган турли хилдаги маъно кўчимларини тушунтиришда лисоний ўйин усулидан (Сафаров 2002) фойдаланиш ҳаракати ҳам сезилади. Швед файласуфи Пар Сегердал инглиз тилидаги «The prices went up», яъни «Нарх-наво кўтарилиб кетди» ва «Can you open the door?», яъни «Эшикни ёпиб қўя олмайсизми?» тузилмаларида мазмуний чекиниш бор ёки йўқлигини аниқлаш учун лисоний ўйин қатнашчилари бир неча босқичдан иборат фаолиятни бажаришлари лозимлигини айтади. Биринчи навбатда, ушбу тузилмалар бўлакларга ажратилади, кейин эса бу бўлакларнинг бошқа тузилмаларда қўлланиш ҳолатлари эсланади. Ниҳоят, охирги босқичда бу қўлланиш ҳолатлари биринчи тузилма билан мослаштирилади. Масалан, «The prices went up» яъни Download 1.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling