Шаҳриёр сафаров
Download 1.63 Mb. Pdf ko'rish
|
прагмалингвистика-сафаров ш.
онам мендан ёш! Албатта, гап ёшда эмас, лекин у
ҳақиқатдан ҳам мендан ёш, тиббий кўрсаткичларга қаранг!» Диққат қилинг: сўзлаётган шахс айтаётган гапининг маъносиз туюлишини сезиб, изоҳ бермоқда, яъни онасининг ундан ёш кўриниши тиббий кўрсаткичларга боғлиқ эканлигини уқтирмоқда. Демак, пресуппозиция ва ҳар қандай маъно ифодаси билан боғлиқ бўлган бошқа ҳодисаларнинг воқеланиши, лисоний тус олиши учун маълум миқдорда нутқий вазият контексти талаб қилинади. Семантик ва прагматик прессупозицияни фарқлаш, уларни ягона бир лисоний-мантиқий фаолиятнинг икки мустақил қисмларига ажратишга сабаб бўлмоқда. Ҳолбуки, лисоний ва мантиқий ҳаракатлар ягона бир фаолият доирасида ижро этиладиган, бири иккинчисини тақозо этувчи ҳодисалардир. Семантикани, лисоний бирликлар маъносини ушбу лисондан фойдаланувчининг дунё ҳақидаги билимидан холи ҳолда қараш хатодир. Доимий ҳамкорликда ижод қилишаётган америкалик семасиологлар Ж.Катц ва Ж.Фодор ҳамда уларнинг шогирдлари семантикани контекстдан холи, сўз ва гапларнинг қандайдир доимий, турғун маъноси билан шуғулланувчи соҳа деган ғояни сингдиришга қилган ҳаракатлари бундай «атомистик» ёндашувнинг салбий натижа билан тугашини кўрсатди. Ажратувчилик, чексиз бўлакларга бўлиб ташлаш амали методологик жиҳатдан ҳар доим ҳам кутилган самарага олиб келамвермаслиги илмий тафаккурда ўз 129 тасдиғини топган. Жаҳон руҳшунослигининг энг катта «вакил»ларидан бири бўлган Л.С.Выготский 1934 йилда нашр эттирган «Тафаккур ва нутқ» номли рисоласида нутқнинг инсон психологик-мантиқий фаолияти билан боғлиқ томонларини ўрганаётиб, психологик фаолиятни элементларга эмас, балки бирликларга ажратиш методидан фойдаланиш лозимлигини уқтиради. Олимнинг тавсифича, «бирлик, таҳлилнинг (илмий- мантиқий таҳлилнинг – Ш.С.) шундай ҳосиласики, у элементлардан фарқли равишда, яхлитга хос бўлган барча хусусиятларга эгадир ҳамда бу хусусиятлар қайта бўлинмайдиган бирликнинг «тирик» таркибини ташкил қилади» (Выготский 1934: 9; қиёсланг: Фам 2003: 114). Яхлит таркибидаги бирликлар унга (яхлитга) хос хусусиятларга тўлиқ эга бўлишига қай даражада ишонишни билмайман, лекин руҳшунос таклиф қилган метод лисоний таҳлил учун ҳам муҳим эканлигини таъкидламоқчиман. Умуман олганда, пресуппозициянинг семантикага оид бўлишига, унинг матндан ажралган ҳолда мавжуд бўлишига гумоним йўқ эмас. Бу гумон тасдиғини қуйидаги гаплар таҳлилида кўриш мумкин: а) Муаллиф ушбу рисолани тугатмасдан олдин уйланди. б) Муаллиф ушбу рисолани тугатмасдан олдин вафот этди. в) Муаллиф ушбу рисолани тугатди. Келтирилган гаплар қиёсидан кўринадики, «Муаллиф рисолани тугатди» прессупозиция хулосаси фақатгина (а) га мос келади. Олам ҳақидаги билимимиз эса ушбу пресуппозициянинг (б) туридаги гапларга мос эмаслигини исботлайди, чунки прессупозицияда маълум («ушбу») рисола тугатилганлиги ҳақидаги хулоса мавжуд. Демак, рисола муаллиф вафотидан олдин тугаган бўлиши шарт. 130 Маълумки, семантик таҳлилда маъно лисоний бирликларнинг доимий, инвариант мундарижаси сифатида ажратилади. Прессупозиция эса инвариантлик хусусиятига эга эмас, у доимий мундарижавий хулоса бўла олмайди, унинг воқеланиши матнда, мулоқот контекстида кечади. Шу сабабли бўлса керакки, кейинги йилларда олимлар прессупозицияни асосан прагматик ҳодиса сифатида талқин қилиш йўлидан боришмоқда. Прагматик прессупозиция ҳодисаси талқинида икки йўналиш мавжуд: уларнинг биринчисида нутқий ҳаракатнинг жўялилиги ва самарадорлиги асосий мезон сифатида қабул қилинган. Ижро этилаётган нутқий фаолият ва қўлланилаётган лисоний тузилмалар жўяли, ўринли бўлган тақдирдагина мулоқот натижали кўчишини биламиз (Маҳмудов 2007). Шунинг учун ҳам нутқий жўялилик ва самарадорлик шартлари (аppropriateness and felisity conditions – Brown, Yule 1983: 27) прагматик прессупозициянинг асосий тамойилига айланади. Иккинчи йўналишдаги талқинда прагматик прессуппозиция мулоқот иштирокчиларининг ахборот мавзуси, предмети ҳақидаги умумий билими, ишончи (common knowiedge, shared beliefs) сифатида қаралади. Бунда коммуникатив фаолиятнинг ички ва ташқи шарт- шароитларининг когнитив идроки асосий ўринни эгаллайди. Бу кўринишдаги талқинда прагматик прессупозиция бевосита матн таркиби, унинг қисмларининг ўзаро муносабати билан боғлиқ эканлиги аён бўлади. Менимча, эслатилган икки йўналишдаги талқинни ҳеч тортинмасдан умумий махражга келтириш мумкин, зеро, жўялилик ва самаралилик шартлари матнда фаоллашадиган пропозицияни бевосита контекст, мулоқот вазияти билан боғлайди. Мулоқот бирлигининг жўяли, 131 ўринли эканлигини фақатгина контекстда, унинг бўлаклари таркибида аниқлаш имкони бор. С. Левинсон келтирган таърифни олайлик: «А нутқий бирлиги (гап) В пропозициясини прагматик жиҳатдан назарда тутиши учун А жўяли бўлиши ва В нинг мулоқот иштирокчилари учун умумий маълумлиги шарти бажарилиши лозим» (Levinson 1983: 205). Ахир бу Р.С.Столнекер берган таърифнинг айнан муқобили эмасмикан: «Пропозициянинг прагматик маънода прессупозиция бўлиши сўзловчи унинг (ҳукмнинг –Ш.С.) ҳаққоний эканлигини ўз-ўзидан маълум деб ҳисоблаши билан боғлиқ... балки прессуппозицияни нутқий фаолиятда намоён бўладиган мураккаб мойилликлар, мослашувчанлик сифатида қараган маъқулдир» (Столнекер 1985: 427). Иккала таърифда ҳам урғу мулоқот вазияти, матнига берилмоқда. Мулоқот самарали бўлиши учун унинг иштирокчилари маълум даражада умумий когнитив заҳирага эга бўлишлари лозим, уларнинг пропозицияга оид билимларида умумийлик бўлмаса, англашилмовчилик юзага келиши муқаррар. Прагматик прессупозициянинг матнга хослиги, контекстга оидлигини эътироф этган ҳолда лисоний бирликларнинг кўп маънолилиги, уларнинг турли матн муҳитларида (нутқий вазиятларда) турлича мазмун ифодалаш имкониятига эга бўлишини ҳам унутмаслик лозим. Худди шунингдек, нутқий тузилмалар ҳам турли мазмундаги умумий билим (ахборот) ни ифодалаш қудратидан маҳрум эмасдирлар. Шунинг учун ҳам айрим тилшуносларнинг нутқий бирлик сифатида қаралаётган гап имкониятидаги пресуппозициялар (potential presupposition) тўпламига эга ва контекстда намоён бўлаётгани эса фаоллашган пресуппозициядир (actual presupposition) деган фикрига (Gazdar 1980) қўшилмоқ керак. Бу ҳолда контекст мулоқот иштирокчилари учун маълум бўлган имкониятлар 132 тўпламидан фақатгина бирини танлаб олиш имконини беради ва бу пропозиция барча учун умумий, мазмуний қарама-қаршиликка йўл қўймайдиган (noncontroversial- Levinson 1983: 212) ахборотни ифодалаши лозим. Масалан, «Франция қироли Версалда яшамайди» гапи сўзловчи ва тингловчи учун умумий бўлган «Францияда қирол йўқ» прессупозиция билимини акс эттириши кутилади. Аммо бундай прессупозицияга эга бўлиш учун суҳбатдошлар иккаласи ҳам Франция сиёсий тизими билан таниш бўлмоқлари керак, акс ҳолда кулгули ҳолат юзага келиши ҳеч гап эмас. Сўз ўйини билан боғлиқ ҳазил ва юморли матнлар кўпинча худди шу ҳолатларга асосланади. Download 1.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling