Шаҳриёр сафаров
Download 1.63 Mb. Pdf ko'rish
|
прагмалингвистика-сафаров ш.
Прагматик прессупозиция ҳодисаси лисоний
мулоқотнинг рамзий, маросимий, анъанага айланадиган расмий томонлари билан боғлиқдир. Масалан, «ҳазрат», «ҳазрати олийлари» ибораларининг қўлланиши бажарилаётган мулоқот фаолиятининг расмийлиги прессупозициясидан дарак беради. Бунда мулоқот адресати худди шу турдаги мурожаатни талаб қилувчи лавозим, даража соҳиби бўлмоғи даркор (Бинобарин, «ҳазрат» юқори диний лавозимдаги шахс бўлиши мумкин.). Мулоқот жараёнида бундай талаб ва қоидаларга риоя қилинишини ўрганиш натижасида риторик прагматика йўналиши шаклланди. Ушбу турдаги прагматик таълимотнинг асосий мақсади мулоқот тамойиллари ва категорияларини аниқлашдир. Ушбу тамойиллар ва мулоқот самарасини таъминловчи категориялар ҳақида рисоланинг навбатдаги қисмида батафсилроқ фикр юритишга ҳаракат қиламан, ҳозир эса матн импликатураси масаласига тўхталиб ўтмоқчиман. Импликатурани матн прагматикасига оид ҳодиса сифатида қарашни биринчилардан бўлиб Ҳ. Грайс таклиф қилди. У ҳам ўз устози Ж.Остиндек Ҳарвард университетида ўтказиладиган «Уильям Жеймс ўқишлари» 133 дастурида 1967 йилда ўқиган маърузаларида ушбу тушунчани қўллади. Юқорида айтилганидек, мулоқот жараёнида лисоний бирликларнинг ишлатилиши маълум тамойиллар, қоидаларга асосланади, маълум шароитларда сўзловчи атайлаб ушбу тамойилларга амал қилмаслиги мумкин. Бундай мақсадли «қоида бузилиши» натижасида семантик хулоса ва пресуппозицияга мос келмайдиган мазмун, маъно ҳосил бўлади. Ҳ.Грайс матнда ҳосил бўладиган кўчирма, яширин маънони импликатура ҳодисасига қарам деб ҳисоблайди (Grice 1975: 1981; Грайс 1985). Эр ва хотин ўртасидаги қуйидаги микродиалогни олайлик: -Заргарлик дўконига кириб ўтайлик, кеча ёқут кўзли узук кўргандим. -Пулим камроқ. Мулоқот жараёнида англашиладиган импликатура мазмуни – «Ҳозир дўконга бора олмайман» ёки «Дўконга бориш истагим йўқ». Ушбу мисолдаги коммуникатив импликатуранинг прессупозиция ҳодисасига яқин туриши кўриниб турибди. Аммо бу ҳодисалар ўзаро фарқ қилади. Импликатура доимий бўлмаган, матнда тез ўзгариб турадиган, ҳатто йўқолиши мумкин бўлган маъно, мазмун элементидир. Пресуппозиция эса, аксинча, матнда йўқолмайдиган, доимийлик хусусиятига эга бўлган мазмуний ҳодисадир. Бу икки ҳодисанинг яна бир фарқи шундаки, пресуппозиция кўпинча лисоний шакл билан боғлиқдир, Download 1.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling