Шаҳриёр сафаров


импликатура бутунлай маъно доирасига


Download 1.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/82
Sana04.02.2023
Hajmi1.63 Mb.
#1159006
TuriМонография
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   82
Bog'liq
прагмалингвистика-сафаров ш.

импликатура бутунлай маъно доирасига киради ва 
лисоний шаклнинг ўзгариши унга қарийб таъсир 
ўтказмайди. 
Шундай 
қилиб, 
мулоқот 
матнида 
лисоний- 
коммуникатив мазмунни шакллантиришда пропозиция, 
референция, экспликатура, импликатура, пресуппозиция


134 
инференция каби турли категориялар иштирок этадилар. 
Албатта, 
ушбу 
категорияларнинг 
матн 
мазмуний 
тўқимасида тутган ўрни турлича, аммо уларнинг барчаси 
бир хилда мулоқотнинг самарали кечишини таъминлаш 
учун хизмат қиладилар. Мулоқот самарасини таъминловчи 
прагматик қоидалар турли-туманлигини эътиборга олиб, 
навбатдаги 
саҳифаларда 
уларнинг 
айримларини 
батафсилроқ ёритиш ниятидаман. 


135 
VII боб. Самарали мулоқотнинг тамойил ва 
қоидалари ёхуд социопрагматик таҳлил 
асослари 
 
Мулоқотнинг самарали кечиши маълум қоидалар, 
муомала тамойилларига амал қилиш билан боғлиқ. Дунё 
халқлари мулоқот одоби, муомала масъулиятига оид 
минглаб мақол-маталлар яратганлар, бу борада беҳисоб 
нодир асарлар битилган. Жумладан, шарқ миллий 
маданияти дурдоналари бўлмиш «Қутадғу билиг», 
«Қобуснома», 
«Ҳиббатул ҳақойиқ» каби маданий 
ёдгорликлар, буюк мутафаккирлар Кайковус, Юсуф Хос 
Ҳожиб, Аҳмад Яссавий, Аҳмад Югнакий, Алишер Навоий, 
Сўфи Оллоёр кабиларнинг асарлари бунга мисолдир. 
Кайковуснинг 
«Қобуснома»да 
келтирган 
қуйидаги 
пандларини эслайлик: «Гар сўзни ва ҳунарни яхши билсанг 
ҳам ҳеч бир сўзни синдирмағил, тўғри таъриф қилғил ва 
уни бир рангда айтғил: хосга хос сўз, омийга омий сўз 
деғил, токи у ҳикматга мувофиқ бўлсун ва эшитғон кишига 
оғир келмасин, йўқса сўзингни далил ва ҳужжат била ҳам 
эшитмағайлар. Ундин сўнг уларнинг ризосига қараб 
сўзлағил, то саломат бўлғайсан» (Кайковус 1994: 40). Энг 
асосийси, бу анъаналар ҳозиргача давом этмоқда ва нутқ 
масъулияти, мулоқот одоби, сўзлашиш маданияти каби 
масалалар доимий равишда ўзбек олимларининг диққат 
марказида бўлиб келмоқда (Бегматов 1980; Ўринбоев, 
Солиев 1984; Мўминов 1997; Искандарова 1993 ва 
бошқалар). 
Прагмалингвистикада 
лисоний 
мулоқотнинг 
самарали кечишини тизимли равишда тадқиқ қилиш 
лозимлигини асослашга ҳаракат қилганлардан бири 
Ҳ.Грайсдир. 
У 
1967 
йилда 
Ҳарвардда 
ўқиган 
маърузаларида лисоний мулоқот оқилона ва умумқабул 
қилинган тамойилларга риоя қилингандагина самарали 


136 
кечиши мумкинлигини уқтирди. Ҳ.Грайс таълимотига 
биноан коммуникатив фаолият асосини ўзаро ҳамкорлик 
тамойили ташкил қилади. Бу умумий тамойил қуйидагича 
таърифланади: «Мулоқот диалогининг ушбу босқичида 
сенинг коммуникатив улушинг мулоқот мақсади ва вазияти 
талабига жавоб бериши керак» (Grice 1975: 45). Ҳамкорлик 
(cooperation) ҳосил бўлиши учун мулоқот иштирокчилари 
тўрт асосий тамойилга (Ҳ.Грайс ибораси билан айтганда, 
maxim - максималарга) амал қилмоқлари даркор. Ушбу 
тамойилларнинг ўзаро фарқи ахборотнинг қай йўсинда 
узатилиши 
билан 
боғлиқ. 
Маълумки, 
ахборот 
алмашинилиши жараёнида миқдор, сифат, муқобиллик ва 
муомала тарзи муҳим роль ўйнайди. Худди шунга биноан 
қуйидаги максима-тамойиллар ажратилади (Грайс 1985): 
1. 
Миқдор 
тамойили 
(маълум 
қилинаётган 
ахборотнинг миқдорини белгилаш ёки чегаралаш): 
а) маълум қилинаётган ахборот талаб даражасида 
бўлмоғи даркор; 
б) ортиқча маълумотни беришга ҳаракат қилма. 
2. Сифат тамойили, яъни «берилаётган ахборот 
ҳақиқат бўлишига ҳаракат қил»: 
а) ёлғон ахборотни узатишга ҳаракат қилма; 
б) ўзинг тўлиқ маълумотга эга бўлмаган ҳодиса 
ҳақида гапирма. 
3. Мавзуга оидлик тамойили – мавзудан узоқлашма, 
керак бўлган маълумотни беришга ҳаракат қил. 
4. Мулоқот услуби (тарзи) тамойили, яъни «аниқ ва 
тушунарли сўзлашга ҳаракат қил»: 
а) нотаниш, тушунилиши қийин бўлган ибораларни 
қўллашдан қоч; 
б) дудмалликдан узоқ тур; 
в) баёнинг қисқа бўлсин; 
г) нутқинг мантиқий узвийлик, тартибда бўлиши 
лозим. 


137 
Санаб 
ўтилган 
тамойиллар 
нутқий 
хатти-
ҳаракатларнинг умумий йўналиш- моделларини белгилаб 
беради, уларнинг бевосита тадбиқи эса мулоқот шароитида 
ўзаро 
ҳамкорлик 
мақсади 
каби 
қатор 
контекст 
категориялари билан боғлиқдир. Кейинги йиллар давомида 
Ҳ.Грайс таклиф қилган тамойиллар қатори тадқиқотчилар 
томонидан қайта таҳлил қилиниб, айрим ўзгартиришлар 
киритилиб, 
кенгайтирилиб 
борилмоқда. 
Бундай 
«янгиланиш» илмий таҳлил тараққиёти талабидир. 
Бинобарин, табиий нутқ, мулоқот жараёнида кўрсатилган 
тамойилларга доимий равишда ва бир хилда амал қилиш 
қийинлиги сезилиб туради. Маълумки, умумий тамойил 
талаби – ўзаро ҳамкорликка фақатгина мулоқотдошлар 
бир-бирларини тушунишга интилганларидагина эришиш 
мумкин. Агарда бундай мақсад бўлмаса, суҳбатдошлардан 
бири иккинчисини чалкаштиришга, умумий мавзудан 
узоқлаштиришга, сездирмасдан мавзуни ўзгартириб, 
аҳамиятсиз нарсалар ҳақида сўзлашга ҳаракат қилади. Ўз 
яширин мақсадини амалга оширади, яъни суҳбатдошни 
алдашга аҳд қилган суҳбатдош қасддан нотўғри ахборотни 
маълум қилади. Бундан ташқари, айрим мақсадлар учун 
мулоқот тамойилларига амал қилмасликнинг бошқа 
кўринишлари ҳам учраб туради. Масалан, суд-тергов 
жараёнларида гувоҳлар, жабрланувчилар, тингловчиларга 
аллақачон 
маълум 
бўлган 
ахборотни 
қайта-қайта 
такрорлашга мажбур. Миқдор тамойилининг бу хилдаги 
бажарилмаслиги йўли билан юзага келадиган мулоқот 
матнлари бошқа турдаги матнлардан тамоман фарқ 
қиладилар. 
Худди шунингдек, миқдор ва сифат тамойилларига 
амал қилмаслик ҳолатлари ҳам тез-тез учраб туради. 
Сўзловчи айрим саволларига «Изоҳга ҳожат йўқ», 

Download 1.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling