Шаҳриёр сафаров


Download 1.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/82
Sana04.02.2023
Hajmi1.63 Mb.
#1159006
TuriМонография
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   82
Bog'liq
прагмалингвистика-сафаров ш.

1) Навоий: Қўрқма! (Узукни олиб томоша қилади.) 
Қимматбаҳо узук. Катталар хизмати эвазига мукофот 
қилиб берса арзийдиган узук. Ма! 
2) Ҳусайн: Кошки, бошқа амирлар ҳам авомнинг 
тилини билса? Кошки ўзгаларни ғийбат қилувчилар ўз 
нуқсонларини ҳам билсалар! (Мажидиддинга киноя) 
Хуллас, мулоқот самарасини таъминловчи қоидалар 
турлича, уларнинг сони Ҳ. Грайс ажратган икки жуфт 
максима билан чегараланмайди. Шу ўринда Ҳусайн воиз 
Кошифий суҳбат, гапириш одоби ўн олти (мартабага 
етганлар учун – саккизта ва мартабага етмаганлар учун - 
саккизта) тамойилга амал қилишни талаб этишини қайд 
қилиб кетганлигини эслатмоқчиман: «Агар мартабага 
эришганлар суҳбатда қайси қоидаларга амал қилиши керак, 
деб сўрасалар, айтғил, қуйидаги саккиз қоидани эсда 
сақлашлари керак: биринчидан, ҳар кимнинг аҳволига 
қараб, муносиб сўз айтсин. Иккинчидан, дағаллик 
қилмасдан, лутф ва мулойимлик билан гапирсин. 
Учинчидан, гапираётганда, табассум қилиб, очилиб 
гапирсин. Тўртинчидан, овозини баланд кўтармасин, 
эшитувчиларга малол келмайдиган қилиб гапирсин. 
Бешинчидан, одамларга нафи тегадиган маъноли гапларни 
гапирсин. Олтинчидан, агар сўзнинг қиммат-қадри 
бўлмаса, уни тилга олмасин, чунки улуғларнинг сўзи 
бамисоли уруғдир, агар уруғ пуч ёки чириган бўлса, уни 
қаерга экманг, униб чиқмайди» (Кошифий 1997: 227). 
Мартабага етмаганларнинг суҳбат одоби ҳам 
саккизта: «биринчидан, сўрамагунларича гапирмасин. 


142 
Иккинчидан, гапираётганда овозини баланд кўтармасин. 
Учинчидан, 
гапираётганда 
ўнгу 
сўлга 
қарамасин. 
Тўртинчидан, ғаразли ва кинояли гапларни гапирмасин. 
Бешинчидан, қаттиқ гапирмасин ва бетга чопарлик 
қилмасин. Олтинчидан, пушаймон бўлмаслик учун ўйлаб 
гапирсин. Еттинчидан, одамлар гапини бўлиб, сўз 
қотмасин. Саккизинчидан, кўп гапирмасин. Чунки кўп 
гапириш ақли ноқислик белгисидир. Оз бўлса ҳам, аммо 
соз гапиришни шиор этсин» (Ўша асар, 227-228 бетлар). 
Ғарб прагмалингвистлари ҳам Ҳ. Грайс таснифидан 
охиригача қониқмадилар. Жеофри Лич (Geoffry Leech 
1988) самарали мулоқот қоидаларини шахслараро 
муносабат доирасида ва матн сатҳида алоҳида кўринишда 
намоён бўлади, деб ҳисоблайди. Биринчи гуруҳга оид 
қоидалар ботиний нутқ жараёнида, яъни мулоқот 
бирлигининг 
мақсади 
(интенционал 
қисми) 
шаклланаётганда, когнитив фаолият босқичида амалда 
бўлади. Иккинчи гуруҳ қоидалари эса концептуал 
мазмуннинг лисоний воқеланиши жараёнида фаоллашиб, 
нутқий тузилмаларнинг ҳосил бўлишида ўзига хос 
тартибга солувчи механизм –регулятор вазифасини ўтайди. 
Натижада, мулоқот риторикаси икки турга ажралади: 
1. Шахслараро муносабат риторикаси: ҳурмат, 
ҳамкорлик ва киноя тамойиллари асосида амалга ошади; 
2. Матн риторикаси: ахборотни идрок этиш ва 
англаш тамойили, тежамкорлик тамойили, аниқлик ёки 
яққоллик тамойили, маънодорлик ёки ифодадорлик 
тамойили. 
Маълумки, нутқ шаклланиши дастлаб когнитив 
фаолият босқичидан ўтади, яъни ботиний (ички) нутқ 
жараёнида бўлғуси нутқий тузилманннг намунавий 
қолиплари 
шаклланади. 
Бундай 
намуналар 
турли 
кўринишда бўлади. Сўзловчининг вазифаси – ушбу 
намуналардан бирортасини танлаш. Танловни бошқариш 


143 
шахслараро 
муносабатлар 
доирасида 
фаоллашувчи 
қоидалар зиммасига тушади. Сўзловчи онгида мавжуд 
бўлган ва кўзланган коммуникатив мақсадга эришиш 
имконини берадиган нутқий тузилмалар мажмуаси ушбу 
шахснинг прагматик заҳираси ва имкониятидир. Ушбу 
мажмуанинг миқёси кенг ёки торлигига нисбатан танлов 
имконияти ҳам эркинлашади ёки чегараланади. 
Баён ва ифода усули танлови эса матн риторикаси 
қоидалари билан боғлиқ. Сўзловчи мавжуд бўлган риторик 
заҳира имкониятларидан фойдаланган ҳолда тафаккурда 
юзага келган ва маълум иллокутив мазмунга эга бўлган 
концептни матнга кўчиради. Концептнинг нутқий вазият 
матнида воқеланиши аниқ бир ифода шаклини танлаш 
воситасида амалга оширилади. 
Ж.Лич, С.Левинсон, П.Браун, Р.Лакофф, Г.Каспер ва 
бошқалар мулоқот бошқарувида ҳурмат тамойили унинг 
самарали кечишини таъминловчи асосий манба эканлигини 
таъкидлайдилар. 
Тилшунослик 
фанида 
ҳурмат 
категориясининг турли тилларда ифодаланиши, мазмун-
маъно майдони ҳақида қатор тадқиқотлар бажарилган 
(Алпатов 1973; Зикриллаев 1990; Ҳожиева 2001 ва 
бошқалар). Прагмалингвистик талқинда эса ҳурмат 
тамойили ижтимоий муносабат тамойилидир. Ҳамкор – 
суҳбатдош шахсига эҳтиром мазмунидаги ушбу тамойил 
лисоний ва нолисоний мулоқотнинг барча турларига 
хосдир. Ҳурмат тамойилига амал қилган ҳолдагина 
ижтимоий 
муносабатлар 
самарадорлигига 
эришиш 
мумкин, чунки «ижтимоий мувозанат ва дўстона 
муносабатни сақлаш» (Leech 1983: 82) мулоқотда 
муваффақият омилидир. 
Ж.Лич ҳурмат тамойилини қуйидагича таърифлайди: 
«Қўпол фикр ва ҳукм ифодасини имкони борича (мавжуд 
вазиятни инобатга олган ҳолда) камайтириш» (Leech 1983: 
81). Ушбу тавсифнинг Кайковус «Қобуснома»сидаги 


144 
пандга қанчалик мос келишини қаранг: «Совуқ сўзлик 
бўлмағил. Совуқ сўз бир тухумдир, ундан душманлик 
ҳосил бўлур». Ҳурмат –эҳтиромнинг нутқий мулоқотда 
нечоғлик аҳамиятга моликлигини Алишер навоий 
сатрларида ҳам кўрамиз: 

Download 1.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling