Шартнома “ ” 20 йил сон т


Ота – она қуйидаги хуқуқларга эга


Download 30.52 Kb.
bet3/6
Sana13.02.2023
Hajmi30.52 Kb.
#1195209
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
ШАРТНОМА-МТТ-ва-ота-–-она-ўртасида-1

Ота – она қуйидаги хуқуқларга эга:

  1. Тарбияланувчининг қонуний хуқуқ ва қизиқишларини химоя қилиш;

  2. Ташкилотнинг устави билан танишиш;

  3. Мавсумий чеклов (карантин) ва хавфсизлик чоралари кучайтирилган вақтлардан ташқари вақтда ташкилотнинг турли тадбирларида фарзанди билан биргаликда иштирок этиш (байрам эрталиклари, кўриклар, кўнгилочар соатлар, якуний хамда очиқ мушғулотлар ва х.к.);

  4. Ташкилотда болалар билан олиб бориладиган таълим – тарбия ишларини яхшилаш бўйича таклифлар киритиш;

  5. Ташкилотда болаларга таълим – тарбия шаклларини, мактабгача таълим ташкилотида таълим бериш тилини танлаш;

  6. Ташкилотда болаларга таълим – тарбия бериш учун зарур шарт – шароитлар яратишини хамда болаларнинг шахсга нисбатан хурмат билан муносабатда бўлиш, шартномада белгиланган шартлар бўйича болага таълим – тарбия берилишини талаб қилиш;

  7. Ташкилотнинг кун тартиби давомида ____________ соат дан _______ соатгача бўлган даврда ёки ўзига қулай бўлган вақтда сабаби кўрсатилган холда ёзма билдириш асосида болаларни мактабгача таълим ташкилотидан олиб кетиш;

  8. Ташкилот рахбариятини 7 кун олдин хабардор қилган холда шартномани муддатидан аввал бир тарафлама бекор қилиш.

  1. Ота – онанинг мажбурияти:

  1. Ташкилот устави хамда мазкур шартнома талабларига қатъий риоя қилиш;

  2. Педагоглар билан келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, тарбияланувчиларни аралаштирмай туриб, зудлик билан ташкилот рахбарияти билан муаммони хал қилиш;

  3. Тарбияланувчини ташкилотга жойлаштирганда, тегишли хужжатлар ва ота – оналар хақидаги маълумотларни (телефон рақами, яшаш ва иш жойи хақида маълумотнома) тақдим этиш;

  4. Тарбияланувчи касалланган тақдирда, зудлик билан ташкилот маъмурияти ёки тиббий ходимларига хабар бериш ва тарбияланувчи соғайгандан сўнг, тиббий маълумотномани тақдим этиш;

  5. Тарбияланувчининг ташкилотдаги таъминоти учун ота – оналар тўловини ўз вақтида тижорат банклари орқали нақд пул ёки нақд пулсиз (банк пластик карточкалари орқали ва пул ўтказиш йўли билан) шаклда тўлаш хамда тўловнинг амалга оширилганлигини тасдиқловчи хужжат нусхасини ташкилотга тақдим этиш;

  6. Ойнинг 15 – санасидан кейин ташкилотга келган тарбияланувчининг таъминоти учун тўловни у келган кундан бошлаб 3 кун ичида тўлаш;

  7. Тарбияланувчи вақтинча қатнамаган кунлари учун ташкилот рахбариятига ариза (билдиришнома, тасдиқловчи хужжат асли ёки факс, электрон почта орқали юбориш);

  8. Ташкилот ишчи ходимлари ва бошқа ота – оналарни хурмат қилиш;

  9. Тарбияланувчини тўлақонли овқатланишини, уларда шахсий гигиена кўникмаларни шакллантирилишини қатъий кузатиб бориш хамда тарбияланувчини ташкилотга озода кийинган холда олиб келиш;

  10. Тарбияланувчининг туғилган куни ва тадбирларни нишонлаш учун уй шароитида тайёрланган озиқ – овқат махсулотлари хамда пишириқларни ташкилотга олиб кирмаслик;

  11. Ташкилотга болани хар қандай қимматбахо тақинчоқлар, уяли алоқа воситалари ва бошқа техника воситалари билан олиб келмаслик;

  12. Яшаш жойи ёки телефон рақами ўзгарган тақдирда, ташкилот рахбарияти ва гурух тарбиячисига бу хақда хабар бериш;

  13. Болани оилада тарбиялаш учун зарур шарт – шароитларни таъминлаш;

  14. Болани ташкилотдан олиб кетишни бегона шахсларга топширмаслик;

  15. Эрталабдан болада касаллик холатлари кузатилган тақдирда, мауассасага олиб бормасдан шифокор кўригидан ўтказиш;

  16. Ота – онанинг олдиндан берган ёзма аризасига асосан, боланинг мактабгача таълим ташкилотига қатнаши бутунлай тўхтатилган тақдирда, тўлов тўлиқ бўлмаган ой учун, яъни бола амалда мактабгача таълим ташкилотига қатнаган кунлар учун тўланади.


  1. Download 30.52 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling