Шавкат Раҳмон

Download 499.34 Kb.
Sana30.04.2023
Hajmi499.34 Kb.
#1410729
Bog'liq
Шавкат Раҳмон

Шавкат Раҳмон

Умр — қумсоат ҳам яримлаб қолди.

Кўнглим тўлгани йўқ билганларимдан

Ёдимни оғритар кечирганларим,

Кўпдир қилмаганим қилганларимдан,

Кечалар тобора ойдинлашади,

Кўзингда қуёшнинг чечаги сўнмас,

Яшагинг келади, фақат умрни

Қумсоат сингари тўнкариб бўлмас.

Шавкат Раҳмон (асл исм-шарифи Раҳмонов Шавкат) 1950 йилнинг 12 сентябрида Ўш вилоятининг Қорасув туманига қарашли Помир маҳалласида хизматчи оиласида туғилган. 1966 йилда ўрта мактабни тугатгач, дастлаб қурилишларда, сўнг вилоят босмахонаси ва газетасида ишлайди. 1973 йилда Москвадаги М. Горький номидаги Адабиёт институтини битиргач, Тошкентга келиб, Ғафур Ғулом номли адабиёт ва санъат нашриётида муҳаррир ва бўлим бошлиғи (1975-82; 1985-90), Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида масъул ходим бўлиб ишлайди (1982-84).
Шоирнинг дастлабки шеърлари Ўш вилоят газеталарида чиқа бошлайди. Биринчи шеърий тўплами «Рангин лаҳзалар» (1978) номи билан босилади. 
Бу осмон осмонми, темир пардами.
Бу ёғду синчлари тизилган дорми?
Мунчалар эгилди қора гардани, жувонмарг бўлгурлар,
Жўмардинг борми?!
…Ғафлатда кулганлар, кўксин керганлар,
Ёрларин зулматга қўйиб берганлар,
Фаришта буваклар кулин терганлар
номус доғин ювар майхоналарда.
Мол-дунё ишқида чандон ўлганлар,
Ишратдан юзлари салқиб сўлганлар,
занглаган кишанга меҳр қўйганлар,
димоғин хушлайди райҳоналардан.
Имоним деганлар, миллат деганлар,
Ёвга терс қараган иллат деганлар,
Ўзликка хиёнат қилма деганлар
Зор қақшаб йиғлайди вайроналарда…

Ҳазрат Бобур Андижонда, жўмард шоир Шавкат Раҳмон Ўшда, ўзбекнинг эрка фарзанди Муҳаммад Юсуф Марҳаматда таваллуд топган. Яратганнинг иродаси билан бу уч ижодкор ҳам ёруғ дунёда деярли бир хил – 47 йил умр кўришди. Аллоҳ уларга ўзи берган умрни қандай шиддат ила кечириш, жуда кўп ишларга улгуриш, ўзларини заррама-зарра яратувчиликка сафарбар этиш қувватини, иқдитори ва имконини ҳам қўшиб берган экан…

Раҳмон ҚЎЧҚОР филология фанлари номзоди

Download 499.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:

Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling