Шиша шиша буюмлар ва ситаллар

Шишанинг иссиқликка муносабати

Download 1.74 Mb.
bet3/12
Sana02.08.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1664599
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
4-БОБ. ШИША. ШИША БУЮМЛАРИ

Шишанинг иссиқликка муносабати. Дераза ойналарининг 1000С ҳароратдаги иссиқлик изоляцияси коэффициенти 0,4-0,82 Втм0С ташкил қилади. Таркибидаги ишқорий оксидлар кўп бўлган шиша иссиқликни кам ўтказади. Кўпикшишаниниг иссиқлик изоляцияси коэффициенти 0,045-0,058 Втм0С бўлади. Хона ҳароратида шишанинг иссиқлик сиғими 0,63-1,05 КЖкг0С ни ташкил этади. Шишанинг иссиқлик сиғими ва иссиқликдан термик кенгайиши унинг кимёвий таркибига боғлиқ бўлади. Қурилиш шишасининг ҳароратдан чизиқли кенгайиш коэффиценти (9.10-6-15.10-6)0С-1 ни энг кичик кўрсаткичи 0,58.10-6 0С-1 ташкил этади.

Шишанинг иссиққа бардошлиги ҳароратдан чизиқли кенгайиш коэффициентига, ўз навбатида шиша хом ашёсининг кимёвий таркибига боғлиқ бўлади. Оддий қурилиш шишасининг иссиққа чидамлилиги 1200С атрофида бўлади. Шиша таркибига кремний, бор ва ш.к. оксидларни киритиб иссиқдан чизиқли кенгайиш коэффициенти, демак иссиққа бардошлиги оширилади.

Электр ўтказувчанлик. Шишанинг электр ўтказувчанлиги унинг кимёвий структурасига, шу жумладан кремний, бор, барий, литий ва ш.к. ларнинг оксидлари миқдорига, микроарматура ва фиброарматура билан таъминланганлигига боғлиқ бўлади.

Оддий силикат шишасининг хона ҳароратидаги солиштирма электр қаршилиги 1010-1011 Ом.см, тешиб ўтиш кучланиши 450 кВсм2 ташкил қилади.

Технологик хусусиятлари. Шишани ва ундан тайёрланган буюмларни механик қайта ишлаш мумкин: олмос билан кесиш, арралаш, победит кескичлари воситасида чархлаш, шлифлаш, полировкалаш шулар жумласидандир. Шишани 800-10000С ҳароратда лист, най, тола сифатида чўзиб олиш, пайвандлаш ва пуфлаб шакл бериш, буюм олиш мумкин. Кейинги пайтда шишанинг ишланувчанлигидан фойдаланиб, ундан турли қурилиш ва меъморчилик буюмлари ва қисмлари, шишапакетлар, тола ва матолар тайёрлаш имконияти туғилди.

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12

Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling