Шокирхожаев Бекзоджон
Психика ва онгнинг ривожланиш тарихи
Download 194 Kb.
|
Farxodov A’zamjon
Психика ва онгнинг ривожланиш тарихи. Биз яшаб турган Ерда бундан бир неча миллион йил муқаддам фақатгина жонсиз табиат булган ва ҳеч бир тирик организм булган эмас. Сунгра ҳаёт пайдо бўлган, ўсимликлар хамда хайвонотлар вужудга келган. Ерда ҳаётникг пайдо булиши материя таракдиётидаги янги босқичдир, бу босқичда материя уз тузилишига кўра анча мураккаб ва алоҳида хоссаларга эга булган. Сесканувчанлик, яъни ташқи таъсирларга жавобан ҳаракатга келиш қобилияти материянинг ана шундай хоссаларидан бири эди. Бундай хосса усимликлардаёқ, кузга ташланади; масалан, агар мимозанинг бир хил турига тегиб кетилса, у ўз япроқчаларини юмиб олади. Хатто энг содда жониворлар, жумладан, амёба ва бошқаларнинг ташқи таъсирларга реакция қилиши сезилиб туради.
Ерда материянинг янада тараедий қилиб бориши билан анча мураккаб тузилишга эга булган жониворлар вужудга келади, улар сезгирлик қобилиятига, яъни нарсаларнинг айрим хусусиятларини акс эттирувчи сеза олиш қобилиятига эга була бошлайди. Бу эса ҳайвонлар асаб тизимининг хусусияти булган психиканинг энг содда. дастлабки куриниши эди. Шундай қилиб, психика ҳар кандай тирик материянинг хусусияти эмас, балки фақат юксак даражада ташкил топган материягагина хос булган хусусиятдир. Аниқ ифодаланган сезиш қобилияти шаклидаги психика фақат ҳайвонот дунёси таракдиётининг муайян босқичидагина вужудга келади, Моллюскалар, буғим оёклилар, чувалчанглар каби жониворларда хдм сезгилар мавжуддир. Бинобарин, улар психикага эгадир. Хайвоннинг асаб тизими ва мияси қанчалик юксак даражада тараққий қилган булса, унинг психикаси ҳам шунчалик юқори босқичга кутарилган булади, Психиканинг ривожланиши одамда энг юқори даражага усиб етган. Материянинг аста-секин (эволюцией) ривожланиш жараёни муқарар равишда унинг энг олий хоссаситирик организмларнинг яшаши учун зарур нарса ҳисобланган психиканинг пайдо булишига олиб келади. Тирик организмларнинг жуда қадим замонлардан буён босиб утган бутун психик ривожланиш жараени бир-биридан тамомила ажралиб турувчи икки даврни уз ичига олади: хайвонлар психикасининг ривожланиши (бу ривожланиш биологик конунларга: ирсият, узгарувчанлик, табиий сарала-ниш қонуниятларига буисунади) ва одам онгининг ривожланиши. Одам онги ижтимоий тарихий қонуниягларга мувофиқ равишда ҳам ривожланади. Ҳайвонот оламида психиканинг ривожланиши руҳий жараёнларнинг майдонга келиши билан боглиқ булган, бу руҳий жараёнлар теварак-атроф вокеликни акс эттириш дамда воқеликка мослашишнинг анча такомиллашган шаклларини вужудга келтиради, Сезгилар ривожланиши билан кетма-кет равишда хайвонларда идрок {нарсаларни уларнинг бир қатор белгилари билан биргаликда акс эттириш} пайдо булади. Юксак босқичга кутарилган умурткалиларда тасаввурлар (айни чогда идрок этилмаган нарсаларнинг образлари, чунончи, маймун яқиндагина уз кузи билан курган, аммо айни пайтда яшириб куйилган бананни ахтара бошлайди) майдонга келади. Хайвонларнинг хотираси такомиллаша бошлайди (ҳайвонот оламининг энг содда вакилларида ҳам хотира куртаклари кузга ташланади). Умурткали ҳайвонларда тафаккур белгилари мавжудир аммо ҳайвонларнинг тафаккури иисоннинг фикрлаш фаолиятига Караганда ниҳоятда содда тузилишга эга. Психиканинг ривожланишида ҳайвоннинг ҳаёт кечириш тарзи катта аҳамиятга эга булиб, у уз навбатида теваракат-рофдаги муҳитга боглиқ. Масалан, ерда яшовчи купгина ҳайвонларга Қараганда ҳавода учиб юрувчи кушларда, сувда яшовчи баликларда психика унча ривожланмагаи булади (бунинг сабаби улар истиқомат қилувчи муҳитнинг бир хиллигидадир). Аммо шунга карамай, кушлар кўзининг уткирлиги билан ажралиб туради, улар узларига емиш булиши мумкин булган нарсаларни куз орқали олис масофадан поилай оладилар. Дарахтлар устида ҳаёт кечирувчи маймунларда эпчилик қобилияти ривожланган. Маймунлар меваларнинг магзини ажратиб олиб истеъмол килади, шу туфайли уларнинг қуллари нозик ҳамда аниқ ҳаракатларни бажара олади, нарсаларни синчиклаб куздан кечиради, уларни пайпаслаб кура олади еа ҳоказо, Шу тарзда мураккаб ҳаёт кечириш маймунларда фикрлаш фаолияти куртакларининг ривожланишига имкон яратган. Психик ривожланиш кандай даражада булишига караб, ҳайвонларнинг хатти-ҳаракатлари ҳам ҳар хил шаклларда; инстинктлар, куникмалар, аклий хатти-ҳаракатлар шаклида булади. Биз юкорида ҳайвонлар психикаси инстинктлари, куникмалари, ақлий хатти-ҳаракатларининг хусусиятлари Билан танишиб чикдик. Аммо ҳайвонлар психикаси ривожланишининг ҳатто энг юксак даражаси ҳам одам психикасига тенглаша олмайди. Хайвонот оламининг юксак босқичидаги вакиллари маймунлар ва уларнинг аждоллари жисмоний ҳамда психик жиҳатдан қай тарзда ривожланганки, бунинг натижасида уларорасида энг мукаммаллари аста-секин ибтидоий одамга айтиланган? Қандай қилиб ҳайвоннинг мияси миллионлаб йиллар давомида тараққий этиш билан инсон мияси бўлиб қолган? Бизнинг маймунсимон аждодларимиз ижтимоий хайвонлар булган. Меҳнатнинг ривожланиши жамият аъзоларининг янада жипслашишларига имкон яратган, зотан шу туфайли одамларнинг узаро кумаклашиши, ҳамкорлик билан иш бажариш ҳол- лари янада купроқ юзага кела бошлаган ва бундай фаолиятнинг ҳар бир киши учун фойдалилиги равшанроқ англанган. Шундай қилиб, инсонлик қиёфасини эгаллай бошлагач, одамларда бир бирларига ниманидир айтиш эхтиёжи тугилди. Маймуннинг ҳали унча тараққий қилмаган ҳиқилдоги аста-секинлик билан, аммо оғишмаган ҳолда нутқ учун мослаша бошлайди, огиз бушлигидаги органлар эса, аста-секин нутқ товушларини бирин-кетинталаффуз этишга одатланиб боради. Аввало меҳнат, сунгра эса бурро-бурро қилиб сузлаш иккита энг муҳим сабаб булдики, бу сабаблар таъсири остида маймуннинг мияси секин-аста одамнинг миясига айланди, лекин одам мияси маймун миясига хар қанча ухшаса ҳам, катталиги ва камолотга етганлиги жизҳатдан маймун миясидан куп даража устун туради. Миянинг янада тараққий қилиши билан бир қаторда, унинг энг яқин куроллари булмиш сезги аъзолари ҳам тараққий қилиб борди. Нутқ туфайли одамларнинг биргалашиб иш бажаришлари муайян мақсадларга буйсундирилди, одамлар келишиб иш курадиган, уларнинг хатти-ҳаракатлари маълум даражада олдиндан ражалаштириладиган булди. Инсон меҳнатининг чинакам оқилона меҳнат булишининг боиси ҳам шундадир. Меҳнат фаолияти жараёнида бизнинг қадимги аждодларимиз меҳнат куролларини ясаганлар ва улардан фойдаланганлар. Жамоада бирон бир ишни бажариш учун маълум усулда фойдаланишга мослашган буюмларгина меҳнат қуроллари вазифасини утай олган. Маймун ҳам баъзан таеқ, яшчик ва ҳоказолардан фойдаланади. Аммо маймуннинг бу иши тасодифий ҳодисадир, бинобарин маймун фойдаланган буюм ана шу маймунда, қолаверса ундан урнак олган бошқа маймунларда маълум мақсадларга эришиш учун доимий восита булиб қолмайди. Шу сабабдан маймунлар ҳеч қачон қуроллар тайёрламайди ва уларни сақлаб қуймайди. Меҳнат жамоаси масаласига келсак, айрим ҳайвонлар (чумолилар, кундузлар ва бошқалар) биргалашиб иш бажаради-ю, аммо уларнинг ишини меҳнат деб аташ мумкин эмас, уларнинг хатти-ҳаракатлари инстинктив равишда содир булади. Реал оломнинг инъикоси булмиш психиканинг фақат одамгагина хос булган ва одамда жамоа мехнати жараёшда ривожланувчи олий шаклига онг деб аталади. Хамкорликдаги меҳнат ва инсоний нуткнинг майдонга келиши билан биргаликда пайдо булган онг одамларда узгармай колмаган, у авлоддан-авлодга муттасил ривожланиб борган. Оғзаки нуткдан ташкари ёзма нуткнинг майдонга келиши хдм онгнинг ривожланишига имкон беради. Бир-бирларидан олис жойларда яшовчи одамлар ёзма нутқ туфайли узаро тажриба алмаша оладилар, бир авлод қулга киритган билимлар ёзма нутк. туфайли келажак авлодларга етказилади. Онг фаолиятда намоён булади ва фаолиятда шаклланади ҳам. Алоҳида олинган одам онгининг ривожланиши ҳамиша ижтимоий-тарихий жараёнга боғлиқ булган, ижтимоий борлиқ, яъни муайян жамиятнинг турмуши томонидан белгиланган. Моддий ишлаб чикарувчи кучлар, шу жумладан меҳнат қуролларининг ривожланиши ана шу ижтимоий турмуш-нинг энг муҳим шароити ҳисобланади. Download 194 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling