Шрифтларни белгилаш
Электрон савдо ва шахсий компьютер
Download 0.73 Mb.
|
интернет-маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Интернетнинг тўлов тизими
Электрон савдо ва шахсий компьютер. Электрон савдо кўп ҳолларда шахсий компьютер ёрдамида Интернет орқали амалга оширилар экан, бу ҳол шахсий компьютерларни ва амалиёт тизимлари технологиясининг қайта ишланишига таъсир кўрсатди. Шахсий компьютерларни электрон савдода ишлатишга қулай бўлиши учун дастурий таъминот ишловчилари ўзларининг браузер ёки амалиёт тизимларига Интернет орқали узатилаётган молиявий ахборотларни бутунлиги ва конфиденциаллигига кафолат берадиган функцияларни ўрнатдилар. WWW нинг савдо-сотиқ билан шуғулланадиган тугунларидаги энг замонавий дастурий таъминот технологиялари узатилаётган молиявий ахборотнинг аниқлигига ва фойдаланувчининг молиявий ресурслари хавфсизлигига кафолат беради.
Электрон савдо шахсий комаьютерларнинг база аппарат воситаларига ҳам таъсир кўрсатди. Фойдаланувчиларга Интернет орқали харид қилишни осонлаштириш мақсадида шахсий компьютер яратувчилар ўзларининг компьютерларини кучли видеотизимлар, катта хажмдаги қаттиқ дисклар, тез ишлайдиган модемлар, мультимедиа-ахборотларга яхшироқ ишлов берадиган микропроцессолар билан таъминладилар. Интернетнинг тўлов тизими – бу Интернет орқали товарларни сотиш ва харид қилиш ҳамда хизмат кўрсатиш жараёнида молиявий, бизнес-ташкилот ва Интернет- фойдаланувчилар ўртасида ҳисоб ишларини амалга оширувчи тизимдир. Айни тўлов тизими буюртмага ишлов берувчи хизматни ёки электрон витринани барча стандарт атрибутлари мавжуд магазинга айлантириш имконини беради. Сотувчининг сайтидан товар ёки хизматни танлаб харидор компьютердан узоқлашмай туриб тўловни амалга ошириши мумкин. Электрон савдо тизимида тўловлар қуйидаги бир қатор шартларга риоя қилинган ҳолда амалга оширилади. Конфиденциалликка риоя қилиш – харидор Интернет орқали тўловни амалга оширганда ўзининг маълумотларини (масалан, кредит карточка номери) фақат қонуний хуқуқга эга бўлган ташкилотларгина билишини хохлайди. Ахборот бутунлигини сақлаш – харид ҳақидаги маълумотларни ҳеч ким ўзгартира олмайди. Аутентификация – харидор ва сотувчилар битимда иштирок этаётган барча томонларнинг ўзларини ким деб таништирган бўлсалар аниқ ўшалар эканлигига тўлиқ ишонч ҳосил қилишлари керак. Тўлов воситаси - харидорга ҳақ тўлаш учун ихтиёрий тўлов воситаларидан фойдаланиш имкони берилган. Авторизация - транзакцияни ўтказиш талаблари тўлов тизими орқали маъқулланадиган ёки рад қилинадиган жараён. Бу жараён харидорда мавжуд воситаларни аниқлаш имконини беради. Сотувчининг хавф-хатардан кафолатланганлиги – Интернетда савдо қиладиган сотувчи товарлардан воз кечиш ҳамда харидорларнинг виждонсизлиги каби хатарларга йўлиқиши мумкин. Хатарлар миқдори тўлов тизими провайдерлари ва савдо занжирига махсус битимлар орқали бириктирилган бошқа ташкилотлар билан келишилган бўлиши керак. Транзакция тўловларини минималлаштириш – буюртма транзакцияси ишловига тўланадиган ҳақ ва товарлар тўлови табиий равишда уларнинг нархлари ичига киради. Шунинг учун транзакция нархининг пасайиши рақобатбардошликни оширади. Шуни таъкидлаш лозимки, транзакция харидор товардан воз кечган тақдирда ҳам тўланади. Мавжуд тўлов схемасига кўра барча тўлов тизимларини иккига бўлиш мумкин: дебет тизим (электрон чек ва нақд рақамлар билан ишловчи); - кредит тизимлар (кредит карточкалар билан ишловчи). Download 0.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling