Шрифтларни белгилаш


Маъруза 8. Электрон пуллар.Электрон рақамли ёзув (имзо)


Download 0.73 Mb.
bet18/21
Sana19.06.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1620378
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
интернет-маъруза

Маъруза 8.


Электрон пуллар.Электрон рақамли ёзув (имзо).

Режа:


  1. Электрон тўлов тизими. Электрон пуллар.

  2. Электрон пулларни тарқатиш йўллари.

  3. WebMoney Transfer тизими.

  4. Электрон пулларни киритиш ва чиқариш.

  5. Электрон рақамли имзо ҳакида умумий тушунчалар

  6. Электрон рақамли имзо алгоритми

Маълумки, Интернет тармоғи жадал ривожлана бормоқда ва йил сайин бу тармоқда ишловчи инсонлар кўпайиб бориб, тармоқнинг кўпгина имкониятлари билан бир қаторда электрон тўлов тизимидан ҳам кенг фойдаланмоқдалар.


Элетрон тўлов тизими бир иштирокчидан иккинчисига пул воситаларини ўтказиш учун мўлжалланган. Электрон савдо бозори асосий иштирокчиларини қуйидаги схема бўйича ажратиш мумкин. Бир фирма(юридик шахс) иккинчисидан нимадир сотиб олади (B2B), фирма физик шахсга нимадир сотади (В2С), бир шахс иккинчисига нимадир сотади (С2С). Яна камроқ тарқалган схемалар ҳам бор, масалан, фирма товарни харидорга сотади , бунда харидор давлат бўлиши мумкин. Қисқартмадаги биринчи ҳарф сотувчи тоифасини, иккинчиси харидор тоифасини билдиради.
Кенг тарқалган тўлов тизимлари иккита - WebMoney Transfer (http://www.webmoney.ru/) ва Яндекс.Деньги (http://money.yandex.ru/). Инглиз тилини билганлар эса e-gold (http://www.e-gold.com/) каби халқаро электрон тўлов тизимларидан фойдаланишлари мумкин. Юқорида қайд қилинган иккита тизим B2C схемасида муваффақиятли ишлайди (масалан, Интернет-магазиннинг сотувчи сифатидаги ва тармоқ фойдаланувчисининг харидор сифатидаги ўзаро ҳаракати). Тармоқда ҳисоб-китоб қилишда электрон пуллар жуда қулайдир. Чунки улар бир лаҳзада етказиб бериладиган товарлрга ҳақ тўлашда жуда қулай ҳисобланади. Умуман олганда электрон пулларнинг оддий қоғоз пуллардан жуда катта фарқи йўқ, уларни электрон тўлов тизимидан чиқариб оддий қоғоз пулга айлантириш мумкин. Лекин электрон пулларни ишлатганда турли молиявий йўқотишлардан эҳтиёт бўлиш керак.
Электрон пулларни тарқатишнинг икки хил варианти бор. Биринчиси электрон нақд пуллар, яъни ҳарф-рақамли код бўлиб, улар электрон тўлов дастурига кўрсатилганда у ёки бу номиналнинг купюри сифатида қабул қилинади. Иккинчиси фойдаланувчининг олдиндан ҳисоб рақамига киритган пуллари ҳақидаги маълумотлардан иборат ёзувдир. Иккинчи вариант яқинроқ ва тушунарлироқдир, сабаби бунда биз махсус тизимда ишловчи аниқ банк ҳисобига эга бўламиз (бу йўл билан тарқатишга WebMoney Transfer мисол бўлади). Бу вариантнинг техник камчилиги ҳисоб рақамининг тизим админстрацияси томонидан ихтиёрий вақтда тўхтатиб қўйилишидир.
Электрон пуллар физик жиҳатдан йўқ бўлгани боис, улар ҳақидаги ахборотларни (пароллар, кириш электрон калити ва бошқа идентификацион номерлар) йўқ бўлиб кетмаслигини диққат билан кузатиб туриш керак. Хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш керак (эҳтиёт нусхаларини олиш, вирусга қарши дастурларни, брандмауэрлар ва ҳимоянинг бошқа дастурий-аппарат воситаларини ишлатиш керак). Демак, катта миқдордаги пулларни электрон нақд пул кўринишида сақлаш мақсадга мувофиқ эмас.
WebMoney Transfer тизими.

Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling