Шу сабабли, урта мактаб программасида билимларни фактлар асосида урганиш ва уни тахлил килиш, фактларнинг келиб чикиш сабабларини аниклаш аналогларни чогиштириб куриш назарда тутилади
Download 0.99 Mb.
|
kimyo-fanidan-labor
1. Кимё кабинетининг жиҳозланиши
Янги таҳрирдаги ДТС талабларига кўра кимё кабинетининг максадга мувофик холда яхши жиҳозланиши энг муҳим вазифалардан бири бўлиб хисобланади. Кабинетнинг жиҳозланиши лаборатория машғулотларни ях-ши ўтказишга тўлиқ имкон бериши билан бирга у педагогик, илмий, руҳий физиологик, эстетик ва техникавий талабларга жавоб берадиган бўлиши шарт. Кабинетдаги ўқув материаллари комплекти синфдаги барча ўқувчиларга етадиган бўлиши керак. Хар бир ўқув материали муайян лаборатория амалий машғулотларни ва килиб кўрсатиладиган тажрибаларни ўтказишга мўлжалланган бўлади. Қилиб кўрсатиладиган ва лаборатория тажрибалари ўқувчилар дарсда ўтган темани янада чуқуррок ўзлаштириб олишларига ёрдам берадиган булиши зарур. Тажрибалар ўтказишда ишлатиладиган асбоб-жиҳозлар ихчам, қулай бўлиши ҳамда доимо тахт туриши керак. Ўрта умумий таълим мактабларида кимё кабинети лаборатория машғулотлари ўтказиладиган хона ва реактивлар сақланадиган препаратхонадан иборат бўлади. Лаборатория хонасида турли асбоб ва реактивлар сакланадиган шкафлар, ўқувчилар машғулот ўтказадиган столлар, турли хил макетлар ва стендлар бўлади. Ўқувчиларнинг столлар ва ўқитувчи тажриба кўрсатадиган стол хар бир дарснинг мазмунига кўра жиҳозланади. Ўқитувчи тажриба кўрсатадиган стол ёнида водопровод жўмраги ва газ горелкаси албатта бўлиши шарт. Ўқувчилар эса спирт лампасидан фойдаланадилар. Ўқувчилар столида лаборатория штативи, пробиркалар қўйилган штатив, 100 ёки 250 мл ли колба, 2 ёки 5 миллилитрли пипетка, 25 см узунликда шиша таёкча, мензурка, воронка ва чинни стакан куйилган бўлади. Туз, кислота хамда асосларнинг хар хил концентрацияли эритмалари лаборант хонасида (препаратхонада) туради ва зарур бўлганда ўқувчиларга лаборантнинг ўзи куйиб беради. Бундан ташкари, лаборатория хонасида бир чеккада ва олиш қулай бўлган жойда ёнғинга карши кураш воситалари (қум солинган яшик, ўт ўчиргич ва бошкалар) хамда аптечка бўлиши керак. Кабинетда доимо бўлиши лозим бўлгаи ўкув куролларига куйидагилар киради: 1) ҳар бир ўқувчига тарқатиб бериладиган материаллар: турли минераллар, кимёвий хом ашё намунаси, турли қазилма бойликлар коллекцияси, металларнинг котишмалари, каучук намунаси, тошкўмир ва нефтдан олинадиган махсулотлар, алюминий, пўлат коллекцияси, кимёвий толалар коллекцияси, 2) кўргазмали материаллар: атом кристалл панжараси, атом модели, турли кимёвий ишлаб чикариш процессини ифодаловчи таблицалар; 3) тажриба ўтказишга зарурий реактивлар: оксидлар, кислоталар, тузлар, индикаторлар, спиртлар, альдегидлар ароматик углеводородлар, органик кислоталар, углеводлар; 4) тажриба ўтказиладиган асбоблар: озонатор, эритмаларини синаб куриш учун электролизёр, сувни электролиз килиш асбоби, вольтметр, охактошни куйдириш печи, муфель печи, куритиш шкафи, дистиллятор, техник тарози ва бошка асбоблар. Ўқитувчи иш жойи ёритилиши сунъий ёритгичлар билан камида 300лк, синф доскаси 500 лк ни ташкил этиши лозим.. Кимё кабинети ана шулар билан тўлиқ жиҳозлангандагина машғулотлар сифатли ўтади. Download 0.99 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling