ЛАБОРАТОРИЯ ШТАТИВИ, СПИРТ ЛАМПА, ГАЗ ГОРЕЛКАЛАРИ БИЛАН ИШЛАШ УСУЛЛАРИ, АЛАНГАНИНГ ТУЗИЛИШИНИ ЎРГАНИШ
Кутиладиган натижа
Билим: Ўқувчилар лаборатория штативи, спирт лампаси, газ горелкасида ишлаш қоидаларини ўзлаштиради
Кўникма:Ўқувчилар лаборатория штативи, спирт лампаси ва газ горелкасида ишлашади. Улар газ горелкасида аланга ёқилишиб унинг тузилишини ўрганади.
Малака: Лабораторияда ўқувчилар лаборатория штативи, спирт лампаси, газ горелкасида мустақил ишлашади
Лаборатория штативи билан ишлаш
1. Лаборатория штативининг тузилиши қуйидагича
Штатив кимёвий тажрибалар ўтказиш учун керак бўладиган энг муҳим асбоб. У таглик ва ўзакдан иборат бўлиб, ўзакда қисқичлар ёрдамида ҳар хил ҳалқалар, тутқич ва бошқа турли мосламалар маҳкамланади.
Тагликдаги махсус тешикка ўзак бираб киритилади. Ўзак махсус тешикка охиригача киритилган ва маҳкамланган бўлиши керак!
Штатив учун мўлжалланган мосламалар 5 та қисмдан иборат. Бунда 1-қум ёки сув ҳаммоми, у турли қайнаш ҳароратида суюқликларни ҳайдаш, турли ҳароратларда бўрадиган реакцияларни ўтказиш учун; 2-ҳалқали тутқич, у турли ҳажмдаги туби юмалоқ колбаларни ва чинни косаларни тутиб туриш учун; 3-асбест тўғри таглик,ж у туби ясси, комиссион колбалар , стаканлар, чинни косачаларни қиздириш учун; 4-тутқич, у пробиркалар, совуткичларни қисиб ишлаб туриш учун; 5-илгич, у турли ёрдамчи шланг ёки бошқа ёрдамчи қисмларни илиб олиб қўйиш учун мўлжалланган.
Мосламалар ўзак бўйлаб юқорига ва пастга ҳаракат қилиш ёки олиб қўйилишни, мақсадга кўра истаганча миқдорда ўрнатилиши мумкин. маҳкамлаш ёки бўшатиш қисқичдаги винт ёрдамида амалга оширилади.
Мосламани ўзак бўйлаб эркин ҳаракат қилдирилиши мумкинлиги сабабли, уларни ўзакнинг исталган жойига суриб, шу жойига нисбатан турли бирчак ҳолатларига ўрнатиш мумкин.
2. Штативдан фойдаланиш.
Лаборатория штативи билан ишлашда қуйидагиларга қатъий риоя қилиш лозим:
Қисқич ва тутқичларга шиша асбобларни маҳкамлаганда қаттиқ қисилмайди, улар синиб кетиши мумкин;
Қисқичнинг винти тажриба ўтказишига қулай ҳолда бўлишини таъминлаш зарур;
Пробирка ва колбаларни турли вазиятларда тутқичга маҳкамланади;
Стаканлар ғалқага махсус тўр орқали қўйилади. Бу стакан тубини бир меъёрда қиздириш имконини беради;
Чинни косачалар ва тигеллар тўрсиз қўйилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |