Шу сабабли, урта мактаб программасида билимларни фактлар асосида урганиш ва уни тахлил килиш, фактларнинг келиб чикиш сабабларини аниклаш аналогларни чогиштириб куриш назарда тутилади


Download 0.99 Mb.
bet11/46
Sana11.02.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1189861
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   46
Bog'liq
kimyo-fanidan-labor

БКМ элементлари: штатив, газ горелкаси, асбест тўр.

3 - амалий машғулот




ИФЛОСЛАНГАН ОШ ТУЗИНИ ТОЗАЛАШ
Кутиладиган натижа
Билим: Ўқувчилар лаборатория шароитида ифлос ош тузини тозалашнинг усулларини ўзлаштирадилар.
Кўникма: Ўқувчилар ўзлаштирган билимлари орқали лабораторияда ифлос ош тузини тозалашади
Малака: Ўқувчилар ифлос тузларни фильтрлаш орқали тозалаб оладилар.


Ифлосланган ош тузини эритиш.
20 мл дистилланган сувга шиша таёқча билан аралаштирилиб турган ҳолда ифлосланган ош тузини озоздан қўшилади. Тез эримай қолгандан сўнг туз қўшиш тўхтатилади. Эритманинг ташқи кўриниши кўздан кечирилади.


Тузнинг лойқа эритмасини фильтлаш
Лойқа эритмани фильтрлаш учун елимсиз, ғовак қоғоздан тайёрланган фильтрдан фойдаланилади.


















Фильтр тайёрлаш
Квадрат шаклидаги фильтр қоғозни тўртга букланади, квадрат четларини ярим ёйсимон шаклда, воронка ўлчамига мослаб қайчи билан қирқилади, сўнгра ёйилиб воронка шаклидаги комиссион фильтр ҳосил қилинади. Фильтр воронка четидан 0,5 мл пастда тургани маъқул (12-расм).
Фильтрли воронкада жойлаб, ош тузининг лойқа эритмасини фильтр деворига тегизилган шиша таёқча ёрдамида аста-секин фильтрга қуйилади.
Фильтрдан ўтган тиниқ эритмани фильтрат дейилади.
Фильтратни буғлатиш
Фильтратни чинни косачага қуйиб, штатив халқасига ўрнатилади. Штатив таглигига қўйилган спирт лампа ёки газ горелкаси алангаси чинни косача тагига тегадиган қилиб ёқилади ва қиздириш олиб борилади. Эритма сачрамаслиги учун шиша таёча билан аралаштириб турилади. Чинни косача тагига туз криссталлари ҳосил бўла бошлаши билан қиздиришни тўхтатилади. Олинган тузнинг ташқи кўриниши кўздан кечирилади.
Бажарилган иш юзасидан қуйидаги тартибда ҳисобот ёзилади:

  1. Ишнинг мавзуси.

  2. Бажарилган ишда фойдаланилган жиҳозлар ва реактивлар рўйхати.

  3. Ишни бажарилгани ҳар бир қисмни алоҳида номлаб, ишни бажариш тартибини қисқача имзоланади. Ишни бажариш жараёнида ишлатилган асбобларнинг расми чизилади. Содир бўлган ҳодисалар юзасидан хулосалар берилади.

  4. Иш давомида олинган натижалар юзасидан якуний хулосалар баён этилади.

4 - амалий машғулот





Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling