Шу сабабли, урта мактаб программасида билимларни фактлар асосида урганиш ва уни тахлил килиш, фактларнинг келиб чикиш сабабларини аниклаш аналогларни чогиштириб куриш назарда тутилади


ЭРИГАН МОДДАНИНГ МАССА УЛУШИ ВА МОЛЯР КОНЦЕНТРАЦИЯСИ МАЪЛУМ БЎЛГАН ЭРИТМАЛАР ТАЙЁРЛАШ


Download 0.99 Mb.
bet13/46
Sana11.02.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1189861
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   46
Bog'liq
kimyo-fanidan-labor

ЭРИГАН МОДДАНИНГ МАССА УЛУШИ ВА МОЛЯР КОНЦЕНТРАЦИЯСИ МАЪЛУМ БЎЛГАН ЭРИТМАЛАР ТАЙЁРЛАШ
Кутилаётган натижа
Билим: Ўқувчилар модданинг масса улуши ва моляр концентрацияси маълум бўлган эритмалар тайёрлашни ўзлаштирадилар.
Кўникма: Ўқувчилар модданинг масса улуши ва моляр концентрацияси маълум бўлган эритмалар тайёрлайдилар.
Малака: Ўқувчилар лаборатория иши учун зарур бўлган концентрацияли процент ва моляр эритмаларни ўзлари тайёрлайдилар
1. Масса улуши 0,06 бўлган ош тузининг эритмасидан 50 г тайёрлаш учун зарур бўлган ош тузи ва сувнинг массаларини ҳисоблаб топилади. (Изоҳ: Лаборатория имкониятларидан фойдаланиб, турли моддаларнинг ҳар хил консентрацияларидаги эритмаларни тайёрлаш мумкин).
2. Ҳисоблаб топилган туз миқдорини тарозида, сувни эса ўлчов пробиркаси ёрдамида ўлчаб олинади
3. Тортиб олинган тузни колбага солиб, устига ўлчанган сув қуйилади ва бир жинсли эритма ҳосил бўлгунча аралаштирилади.
4. Тайёрланган эритма идишга тузнинг формуласи, эритманинг концентрацияси ва тайёрланган вақти ва ёзилган этикетка ёпиштирилади.
5. Олиб борилган ҳисоблашларни киритган ҳолда бажарилган иш юзасидан ҳисобот тайёрланг.
6 - амалий машғулот


ТУПРОҚНИНГ СУВЛИ ЭРИТМАСИНИ ТАЙЁРЛАШ ВА УНДА ИШҚОР БОРЛИГИНИ АНИҚЛАШ
Кутилаётган натижа
Билим:Ўқувчиларга тупроқнинг сувли эритмасини тайёрлаш ва унда ишқор борлигини аниқлашни ўзлаштирадилар.
Кўникма: Ўқувчилар тупроқнинг сувли эритмасини тайёрлайдилар ва унда муҳит ишқорийлигини индикатор ёрдамида аниқлайдилар
Малака: Тупроқнинг муҳити ишқорийлигини характерлайди.
Тупроқ кўпинча кислотали муҳитга эга бўлиб, қишлоқ хўжалик ишларида кислотали тупроқ оҳак ёрдамида нейтралланади, баъзида эса ортиқча оҳак тупроқнинг ишқорлашишига олиб келади.
Тупроқ эритмасини тайёрлаш
5 г атрофида тупроқ намунаси тарозида тортиб олинади ва пробиркага солинади. сўнгра 1 М ли калий хлорид эритмасидан 12,5 мл олиб пробиркага қуйилади. Пробирка оғзи тутун билан беркитилиб, ичидаги аралашма яхшилаб аралашиши учун бир муддат тўхтовсиз силкитилади. 10 минут тиндириб қўйилган пробирка деворидаги тупроқ қолдиқларини ювиб идиш тубига тушириш учун у ўз ўқи атрофида қиялатилган ҳолда айлантирилади. Шундан сўнг пробирка эртаси кунгача штативга маҳкамланган ҳолда қолдирилади.

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling