Шу сабабли, урта мактаб программасида билимларни фактлар асосида урганиш ва уни тахлил килиш, фактларнинг келиб чикиш сабабларини аниклаш аналогларни чогиштириб куриш назарда тутилади


Download 0.99 Mb.
bet16/46
Sana11.02.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1189861
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   46
Bog'liq
kimyo-fanidan-labor

6-масала. Учта идишда бўр, сўндирилган оҳак, алебастр берилган бўлса, қайси идишда қандай қурилиш материали борлигини аниқланг Реакция тенгламаларини ёзинг.
7-масала. Калий карбонат, алюминий хлорид ва натрий сульфат берилган. Фақат битта реактивдан фойдаланиб уларни ажратиш йўлини топинг. Реакция тенгламаларини ёзинг.
8-масала. Учта пробиркада натрийнинг сульфид, сульфит ва сульфат тузларини қуруқ кукунлари берилган. Уларни аниқлаш усулини топинг. Реакция тенгламаларини ёзинг.
9-масала. Учта пробиркада натрийнинг хлорид, бромид ва ёдид тузлари эритмалари бор. Қайси пробиркада қандай туз эритмаси борлигини аниқлашнинг икки усулини топинг.
10-масала. Учта идишда сульфат, нитрат ва хлорид кислоталарининг концентрланган эритмалари берилган бўлса, ихтиёрингизда фақат мис бўлакларидан фойдаланиб уларни аниқлаш имкони борми? Реакция тенгламаларини ёзинг.
Ҳар бир бажарилган тажрибавий масалалар учун ҳисобот тайёрланг.
Бажарилган иш юзасидан қуйидаги тартибда ҳисобот ёзилади:

  1. Ишнинг мавзуси.

  2. Бажарилган ишда керакли жиҳозлар ва реакциялар рўйхати.

  3. Ишни бажаришдаги ҳар бир қисмни алоҳида номлаб, ишни бажариш тартибининг қисқача изоҳланиши. Ишни бажариш жараёнида ишлатилган асбобларнинг расмини чизинг. Содир бўлган ҳодисалар юзасидан хулосалар бериш.

  4. Содир бўлган реакция тенгламаларини ёзиш.

  5. Иш давомида олинган натижалар юзасидан якуний хулосаларни баён этиш.



ЛАБОРАТОРИЯ ИШЛАРИ


1-лаборатория иши
ФИЗИК ХОССАЛАРИ ТУРЛИЧА БЎЛГАН
МОДДАЛАР БИЛАН ТАНИШИШ
Кутилаётган натижа
Билим: Физик хоссалари турлича бўлган моддаларни ёдда тутадилар
Кўникма: Ўқувчилар моддаларни физик хоссалари бўйича ажратадилар ва улар асосида жадвал тузадилар
Малака: Лаборатория ишларини бажаришда бу хоссаларни ҳисобга олади.

Кимё фанини ўрганиш давомида моддалар билан мулоқотда бўлинади. Моддаларнинг хоссаларини ўрганишда уларни етарли даражада тўлиқ таърифлай олиш муҳим аҳамиятга эга.


Сизга берилган моддаларнинг хоссаларини қуйидагича жадвал тузиб ёзиб боринг

Модда номи

Агрегат ҳолати

Ранги

Ҳиди

Зичлиги

Сувда эрувчан

Қаттиқ-лиги

Тқ

Ош тузи






















Шакар






















Ичимлик сода






















Мис купо-роси






















Алюминий






















Рух






















Темир






















Мис






















Сув






















Спирт






















Олтингугурт






















Йод






















  1. Модданинг одатдаги шароитда агрегат ҳолати, яъни газ, суюқ ёки қаттиқ тузилишдаги аниқланади.

  2. Модданинг ранги оддий ёруқликда визуал (кўз билан кўриб) аниқланади.

  3. Модданинг ҳиди: модда ҳидини аниқлашда эҳтиёт бўлинг. Моддаларнинг ҳиди расмда кўрсатилган усулда аниқланади. (Берилган нотаниш модданинг ҳиди заҳарли ёки бурун бўшлиғини яллиқлантирадиган бўлиши мумкин).

  4. Моддаларнинг зичлигини аниқлашда физика фанидан ўрганган билимларингиздан фойдаланинг.

  5. Берилган модданинг сувда эриши ёки эримаслигини билиш учун унинг ўзгина бўлагини пробирка ёки стаканга солиб, устига сув қуйинг ва аралаштиринг. Агар модда бўлакчалари батамом эриб кетса ёки сезиларли даражада камайса, модда сувда эрувчан ҳисобланади.

  6. Модданинг қаттиқлигини қаттиқлик шкаласидан фойдаланиб, агар бундай шкала бўлмаса тирноқ (қаттиқлиги 22,5), шиша ( қаттиқлиги 5) ва бошқа қаттиқлиги аниқ моддалар билан солиштириб кўринг.

  7. Модданинг қайнаш, суюқланиш ҳароратини маълумотномалардан фойдаланиб топинг ва жадвалга туширинг.

  8. Сизга берилган модданинг хоссасини қуйидаги тартибда айтиб беринг:

  • Модда номи. Зичлиги.

  • Агрегат ҳолати Сувда эрувчанлиги

  • Ранги Қаттиқлиги

  • Ҳиди Қайнаш ва суюқланиш ҳарорати.



2-лаборатория иши.


ФИЗИК ХОДИСАЛАР
Кутилаётган натижа:
Билим: Ўқувчилар физик ходисаларни ўзлаштирадилар
Кўникма: Ўқувчилар физик ҳодисаларга оид тажрибаларни бажарадилар
Малака: Физик ҳодисаларни бошка ҳодисалардан фарқлайди


1. Парафин (шам)ни суюқлантириш
Рўзғорда ишлатиладиган шамдан 2 см қирқиб олинг. Шам бўлакчасини чинни косачага солиб спирт лампасида қиздиринг. Суюқланган шамни совутинг. Содир бўлган ҳодисаларни изоҳланг.


2.Ош тузини сувда эритиш ва эритмани буғлантириш.
Ош тузидан бир чй қошиқда олинг ва уни стакандаги озроқ миқдордаги сувда эришини кузатинг. Ҳосил бўлган эритмадан чинни косачага қуйиб спирт лампасида аралаштириб туриб қиздиринг. Косачада туз кристаллари ҳосил бўлиши билан қиздиришни тўхтатинг. Содир бўлган ҳодисаларни тушунтиринг.


3. Этил спирти, сирка кислотанинг (суюлтирилган эритмасининг), эфирнинг буғини ҳидлаш йўли билан фарқлаш.
Бу моддаларнинг пробиркалардаги намуналари буғини ҳидлаб кўринг ва фарқланг. (Номаълум моддаларни ҳидлаш қоидаларига қатъий амал қилинг!)



Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling