Шу сабабли, урта мактаб программасида билимларни фактлар асосида урганиш ва уни тахлил килиш, фактларнинг келиб чикиш сабабларини аниклаш аналогларни чогиштириб куриш назарда тутилади


Download 0.99 Mb.
bet18/46
Sana11.02.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1189861
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   46
Bog'liq
kimyo-fanidan-labor

5-лаборатория иши.


КИМЁВИЙ РЕАКЦИЯЛАРНИНГ ТУРЛАРИ
Кутилаётган натижа:
Билим: Ўқувчилар кимёвий реакция турларини ёдда тутадилар.
Кўникма: Кимёвий реакция турларини бир биридан фарқлайдиган тажрибалар бажаради.
Малака Кимёвий реакция кетаётган пайтда унинг кандай реакция эканлигини айта олади.


1.Бирикиш оҳакни (сўндириш)
Кимёвий стаканда 50 мл сув қуйинг ва устига бир неча дона сўндирилмаган оҳак бўлакчасидан ташланг. Қандай ҳодиса кузатилади? Олинган “сутни” тиндиринг. Тиндирилган эритманинг тиниқ қисмидан пробиркага намуна олиб, унда фенофлателеин эритмасидан бир-икки томчи томизинг. Ранг ўзгаришини кузатинг. Кузатган ҳодисаларни изоҳланг.


2. Парчаланиш (малахитнинг парчаланиши).
Пробиркага малахит деб аталувчи яшил рангли моддадан солиб, пробиркани штативга маҳкамланг. Пробиркани модда солинган қисмини спирт лампаси алангаси билан қиздиринг. Пробирка оғзига ёниб турган гугурт чўпини яқинлаштиринг. Содир бўлган барча ҳодисаларни кузатиб, сабабини тушунтиринг.


3. Ўрин олиш мис (II)-хлорид тузи эритмасига тозаланган темирни тушириш.
Пробирканинг 1/4 қисмига қадар мис (II)-хлорид эритмасидан қуйинг. Тозаланган темир михни ипга боғлаб эритмага туширинг. 23 минут ўтгач, михни тортиб олинг. Михни сиртидаги ўзгаришни тушунтиринг. Пробиркага озроқ темир қириндисидан солинг. Бир оздан сўнг эритмани рангидаги ўзгаришга эътибор беринг. Реакция тенгламасини ёзинг.
6-лаборатория иши.
ОКСИДЛАРНИНГ НАМУНАЛАРИ БИЛАН ТАНИШИШ


Кутилаётган натижа:
Билим: Ўқувчилар оксидларнинг намуналарини ўзлаштирадилар
Кўникма: Ўқувчилар оксидларнинг намуналаридан фарқлайдилар.Уларни бир биридан ажратиб жадвал тузади.
Малака: Лабораторияда оксидларнинг намуналаридан уларни ажратади ва уларга оид тажрибаларни бажаради
Сизга берилган оксидлар намуналари билан танишиш. Агрегат ҳолати, ранги ва ҳидига эътибор беринг ҳамда қуйидаги жадвални дафтарингизга кўчириб олиб, тўлдиринг

Моддаларнинг номи

Кимёвий формуласи

Агрегат ҳолати

Ранги

Ҳиди



















Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling