4 - амалий иш.
“Азот” гуруҳчаси элементлари мавзусига оид тажрибавий масалар ечиш
Кутилаётган натижа
Билим: Ўқувчилар “Азот” гуруҳчаси элементлари мавзусига оид тажрибавий масалар ечишни ўзлаштирадилар.
Кўникма: Ўқувчилар таркибида нитрат иони тутган тузларни синтез қиладилар, эритмада улар мавжудлигини аниқлайдилар ва реакция тенгламаларини ёзадилар.
Малака: Ўқувчилар лаборатория ишлари учун зарур таркибида азот тутган тузларни мустақил синтез қиладилар ва уларни исботлай оладилар
1. Аммоний хлорид кристаллари билан сўндирилмаган оҳак кукуни аралашмасини тайёрланг. Пробирканинг 1/3 қисмига қадар аралашмадагн солинг ва оҳиста қиздиринг. Қандай модда ҳосил бўлади?
Олинган газни аммиак эканлигини исботланг.
2. Қуйидаги моддалардан мис (II)-нитрат тузини ҳосил қилинг:
СuО, Сu(ОН)2, (СuОН)2, СО3 ва НNО3
3. Аммонийли ўғитларни оҳакли (ишқорий) тупроқга солиш мумкин эмас. Буни тажриба қилиб кўриш йўли билан исботланг. Содир бўлган реакцияларнинг тенгламаларини ёзинг.
4. Рақамланган 3та пробирканинг бирида Nа2SО4 , иккинчисида NН4NО3, учинчисида NаСI тузлари берилган. Қайси пробиркада қандай туз борлигини тажриба йўли билан исботланг.
5. Пробиркаларнинг бирида ортофосфат, иккинчисида сульфат, учинчисида хлорид кислота бор. Қайси пробиркада қандай кислота борлигини тажриба йўли билан исботланг.
5 - амалий иш.
Минерал ўғитларни аниқлаш
Кутилаётган натижа
Билим:. Минерал ўғитларнинг хоссаларини ўзлаштиради
Кўникма: Берилган минерал ўғитларнингжадвал асосида тажрибада хоссаларини синайди
Малака: Берилган минерал ўғитларни идентификациялайди.
Қуйидаги жадвалдан фойдаланиб зарур тажрибаларни ўтказган ҳолда сизга берилган минерал ўғит намуналарини аниқланг.
1-вариант. 3та пробиркада қуйидаги минерал ўғитлар берилган. Қайси пробиркада қандай минерал ўғит бор эканлигини аниқланг:
Калий нитрат, аммоний нитрат, суперфосфат.
2-вариант. Сизга берилган ўғитни калий хлорид эканлигини аниқланг.
Do'stlaringiz bilan baham: |