Шу сабабли, урта мактаб программасида билимларни фактлар асосида урганиш ва уни тахлил килиш, фактларнинг келиб чикиш сабабларини аниклаш аналогларни чогиштириб куриш назарда тутилади


-вариант. Сизга берилган ўғитни аммоний хлорид эканлигини топинг. 4


Download 0.99 Mb.
bet27/46
Sana11.02.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1189861
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   46
Bog'liq
kimyo-fanidan-labor

3-вариант. Сизга берилган ўғитни аммоний хлорид эканлигини топинг.
4-вариант. Сизга берилган минерал ўғитнинг номини аниқланг. Бу ўғит ҳақида нималарни биласиз? (Сизга ўқитувчи исталган битта минерал ўғитдан 4-5 грамм миқдорда намуна бериши мумкин.).


Б
2-жадвал
аъзи минерал ўғитларнинг умумий тавсифи


Ўғитнинг номи

Ташқи кўриниши

Сувда эриши

Сульфат кислота ва мис билан ўзаро таъсири

Барий хлорид эритмаси ва сирка кислота билан ўзаро таъсири

Ишқор эритмаси
билан (қиздирил-ганда)
ўзаро таъсири

Кумуш (I)нитрат эритмаси билан ўзаро таъсири

Алан-гани бўя-ши

Аммоний нитрат

Оқ кристалл масса

Яхши

Қўнғир газ ажралади

-

Аммиак хиди келади

-

Аланга сариқ рангга киради (аралашмалар борлигидан)

Аммоний хлорид

Оқ кристалл масса

Яхши

Қўнғир газ ажралади

-

Аммиак хиди келади

-

Аланга сариқ рангга киради (аралашмалар борлигидан)

Калий нитрат

Майда оч кулранг кристал
лар

Яхши

Қўнғир газ ажралади

-

Аммиак хиди сезилмайди

Бироз лойқаланиш бўлади

Кўк шиша орқали қаралганда аланганинг бинафша тусга кириши кузатилади.

Аммоний сульфат

Йирик рангсиз кристал
лар

Яхши

Қўнғир газ ажралмайди

Қисман сирка кислотада эрийдиган оқ чўкма тушади

Аммиак хиди сезилмайди

Сариқ чўкма тушади

Аланга сариқ рангга киради.(аралашмалар борилган)

Силвинит

Тузда пушти кристаллар бор

Яхши

Қўнғир газ ажралмайди




Аммиак хиди сезилмайди

Оқ чўкма тушади

Аланга сариқ рангга киради. Кўк шиша орқали қаралганда бинафша рангни пайқаш мумкин

Калий хлорид

Рангсиз кристаллар

Яхши

Қўнғир газ ажралмайди

-

Аммиак хиди сезилмайди

Оқ чўкма тушади

Аланга сариқ рангга киради. Алангага кўк шиша орқали қаралганда бинафша рангини пайқаш мумкин.

Лаборатория машғулотлари




1-Лаборатория иши
Рух гидроксиднинг олиниши, унга кислота ва ишқор эритмаларнинг таъсири
Кутилаётган натижа:
Билим: Амфотер гидроксидларининг кислота ва ишқор эритмаларга таъсири ни ўзлаштиради.
Кўникма:. Рух гидроксиднинг олиниши, унга кислота ва ишқор эритмаларнинг таъсири реакцияларини амалга оширади.
Малака: Амфотер гидроксидларинг бошқа гидроксидлардан фарқлайди

  1. Пробиркага 5% ли ўювчи натрий эритмасидан 1-2 мл қуйинг.

  2. Эритма устига рух хлорид тузи эритмасидан мол миқдорда солинг.

  3. Ҳосил бўлган чўкмани 2та пробиркага бўлиб олинг.

  4. Пробиркаларнинг бирига хлорид кислота 2сига ўювчи натрий эритмасидан қуйинг. Пробиркаларни чайқатинг.

Топшириқ

  1. Ўтказилган тажрибанинг ҳар бир босқичида содир бўлган ўзгаришнинг сабабини тушунтиринг.

  2. Мис хлорид эритмаси билан ҳам юқоридаги ўхшаш тажрибаларни такрорланг.

  3. Барча тажрибаларда содир бўлган кимёвий жараёнларнинг реакция тенгламаларини ёзнг.

  4. Рух гидроксид билан мис (II)-гидроксиднинг хоссаларини солиштиринг.

2-Лаборатория иши


Турли кимёвий боғланишли моддаларнинг (калий хлорид, олтингугурт) кристаллари намуналарини тайёрлаш
Билим: Моддаларнинг турли кимёвий боғланиш натижасида ҳосил бўлганлигини ўзлаштиради.
Кўникма: Турли кимёвий боғланишли моддаларнинг шар стерженли моделини тайёрлайди.
Малака: Моддаларда мавжуд кимёвий боғларни характерлайди.

  1. Калий хлорид қандай кимёвий боғланишли модда? Ион боғланишли моддаларга мисоллар келтиринг.

  2. Калий ва хлор ионларининг координацион сони 6 га тенглигини ва қарама-қарши ионлар бир-бири билан бирга олишини билган ҳолда калий хлорид кристалларини шар стерженли моделини тайёрланг. Расмини дафтарингизга чизиб олинг.

  3. Кристалл олтингугуртда 8 та олтингугурт атоми бир-бири билан доира ёки кресло шаклида бирикишини билган ҳолда шар стерженли моделини тайёрланг. Расмини дафтарингизга чизиб олинг.


Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling