Шу сабабли, урта мактаб программасида билимларни фактлар асосида урганиш ва уни тахлил килиш, фактларнинг келиб чикиш сабабларини аниклаш аналогларни чогиштириб куриш назарда тутилади


Download 0.99 Mb.
bet35/46
Sana11.02.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1189861
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   46
Bog'liq
kimyo-fanidan-labor

2 - амалий иш

Ишқорий металлар” ва “Кальций” мавзулари бўйича тажрибавий масалалар ечиш


Кутилаётган натижа
Билим: Ўқувчиларга “Ишқорий металлар” ва “Кальций” мавзулари бўйича олган назарий билимлари асосида тажрибавий масалалар ечишни ўзлаштиради.
Кўникма: Ўқувчилар ишқорий металлар тузларини эритмада мавжудлигини аниқлайдилар ва кальций бирикмаси оҳакли сувга доир тажрибаларни бажарадилар ва топшириқларни бажарадилар
Малака: Ўқувчилар натрий ва калий ионлари тутган тузларни эритмада аниқлай оладилар
Керакли жиҳозлар: Пробиркалар ,штатив, спирт мойи.
Керакли реактивлар: натрий хлорид, натрий гидроксид, натрий нитрат, хлорид кислот, калий карбонат, кальций хлорид, кальций карбонат, калий гидроксид, кальций гидроксид, калий хлорид, карбонат ангидрид, оҳакли сув, фенолфталиен.

  1. Тўртта рақамланган пробиркада: а) натрий хлорид; б) натрий гидроксид; д) натрий карбонат; е) натрий нитрат берилган. Қайси пробиркада қандай туз борлигини аниқланг.

  2. Тўртта рақамланган пробиркада: а) калий хлорид; б) калий карбонат; д) кальций карбонат; е) кальций хлорид берилган. Қайси пробиркада қандай туз берилганлигини аниқланг.

  3. Сизга берилган иккита пробиркада рангсиз эритмаларнинг қайси бири калий гидроксид, қайси бири калсий гидроксид эритмаси эканлигини аниқланг.

  4. Қуйидаги ўзгаришларни амалга ошириш учун имкон берадиган реакциялар тенгламаларини ёзинг

Ca(OH)2 CaCO3 Ca(HCO3)2 CaCO3 CaCl2
Юқорида кўрсатилган барча тажрибаларнинг реакция тенгламаларини молекулар, тўлиқ ва қисқа ионли кўринишда ёзинг.
5. Оҳакли сувнинг тиниқ эритмасидан 2-3 мл олинг. Эритма
фойдаланилганга қадар углерод (IV)- оксид ўтказинг.
Лойқаланган эритмани учта пробиркага бўлиб олинг:
А) 1-пробиркага оҳакли сув қуйинг.
Б) 2-пробиркага карбонат эритмасидан қуйинг.
Д) 3-пробиркани қиздиринг.


Топшириқлар

  1. Кузатилган тажрибаларда содир бўлган кимёвий жараёнларни изоҳланг, реакция тенгламаларини ёзинг.

  2. Бажарилган ишлар учун ҳисобот тузинг.




Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling