Шу сабабли, урта мактаб программасида билимларни фактлар асосида урганиш ва уни тахлил килиш, фактларнинг келиб чикиш сабабларини аниклаш аналогларни чогиштириб куриш назарда тутилади


Download 0.99 Mb.
bet43/46
Sana11.02.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1189861
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   46
Bog'liq
kimyo-fanidan-labor

Кутилаётган натижа
Билим: Кўп атомли спиртлар учун хос реакцияни ўзлаштирадилар .
Кўникма: Кўп атомли спиртларга хос реакцияларни бажаради.
Малака: Кўп атомли спиртларни бошқа спиртлардан ажратади.

Пробиркага 1-2 мл глицерин қуйинг ва унга яна шунча сув қўшиб чайқатинг, сўнг 2-3 баробар сув қўшинг.


2. Пробиркага 2 мл натрий гидроксид эритмасидан қуйинг ва унга чўкма ҳосил бўлгунича озроқ мис (II) сульфид эритмасидан қўшинг. Ҳосил бўлган чўкмага глицерин қўшиб чайқатинг.
Мустақил хулоса учун топшириқ
1.Глицериннинг сувда эрувчанлиги қандай?
2.Глицерин ва кўп атомли спиртлар учун қандай реакция хос?
3. Тегишили реакция тенгламаларини ёзинг.


16-лаборатория иши
Ёғларнинг эрувчанлиги, уларнинг тўйинганлигини исботлаш, ёғларнинг совунланиши
Кутилаётган натижа
Билим: Ёғларнинг хоссаларини ўзлаштирадилар .
Кўникма: Ёғларнинг эрувчанлиги, уларнинг совунланиши, тўйинганлигини исботловчи тажрибаларни бажаради
Малака: Ёғни мойдан ажратади.


1. Ёғларнинг эрувчанлиги
Бир пробиркага 2 мл бензин, иккинчисига сув, учинчисига этанол, тўртинчисига бензол, бешинчисига эса тетрахлорметан қуйинг. Ҳамма пробиркаларга бир бўлакдан йод солиб силкитиб чайқатинг.
2. Ёғнинг тўйинганлигини исботланг
Бир пробиркага 2 мл кунгабоқар мойи, иккинчисига зиғир мойи, учинчисига бир бўлак қаттиқ ҳайвон ёғи солинг. Пробиркаларнинг ҳаммасига оз оздан бромли сув қуйинг (иккинчи пробиркани ёғ суюқлангунча олдиндан қиздириб олинг).


Мустақил хулоса учун топшириқ

  1. Ёғларга сувнинг таъсири қандай?

  2. Сизга берилган суюқликларнинг қайси бирига ёғлар ҳаммасидан яхши эрийди?

  3. Матодан ёғ доғини кетказиш учун сиз қайси эритувчидан фойдаланган бўлар эдингиз?

  4. Пробиркаларнинг қайси бирида бромли сув энг яхши рангсизланади? Бу нимадан дарак беради?



3.Ёғларни совунлаш
Чинни косачага 3 г ёғ, маргарин ёки сарёғ солинг ва 20% ли натрий гидроксид эритмасидан 7-8 мл қуйинг.
Реакцияни тезлатиш учун 12 мл этанол қўшинг. Аралашмани шиша таёқча билан аралаштириб, дастлабки ҳажми камайиб кетмаслиги учун сув қўшиб турган ҳолда, 15-20 минут қайнатинг. Реакцияга киришмаган ёғ қолмаганини билиш учун иссиқ аралашмадан озгинасини иссиқ сувли пробиркага олинг. Агар совундан сўнг сув остига ёғ томчилари пайдо бўлмаса совунлаш жараёни ниҳоясига етган бўлади.
Агар ёғ томчилари юзага чиқса, аралашмани қайнатишни давом эттиринг. Совунлаш реакцияси тугаганидан сўнг ҳосил бўлган массага 0,5 г натрий хлорид қўшинг ва яна 1-2 минут қайнатинг.
Мустақил хулоса учун топшириқ
1.Ўтказилган тажриба натижасида сув бетига қандай модда чиқди?
2.Содир бўлган реакция тенгламасини ёзинг.
3. Ёғларни совунлаш жараёнидан қандай амалий мақсадларда фойдаланилади?



Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling