Шу сабабли, урта мактаб программасида билимларни фактлар асосида урганиш ва уни тахлил килиш, фактларнинг келиб чикиш сабабларини аниклаш аналогларни чогиштириб куриш назарда тутилади


Download 0.99 Mb.
bet39/46
Sana11.02.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1189861
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   46
Bog'liq
kimyo-fanidan-labor

5-лаборатория иши
Қотишмаларнинг намуналари билан танишиш
Кутилаётган натижа
Билим: Қотишмалар билан танишиб уларни ёдда тутади.
Кўникма: Берилган намуналарнинг қаттиқлиги ва пластиклигини текшириб кўради
Малака: Қотишмаларни номлаб ажрата олади.
1. Сизга берилган қотишмаларнинг намуналарини кўриб чиқинг
Мустақил хулоса учун топшириқ

  1. Берилган намуналарнинг қаттиқлиги ва пластиклигини текшириб кўринг.

  2. Уларнинг рангига эътибор беринг.



6-лаборатория иши

Тузлар эритмалари билан металларнинг ўзаро таъсири


Кутилаётган натижа
Билим: Тузлар эритмалари билан металларнинг ўзаро таъсирида нима ҳосил бўлишини ўзлаштиради.
Кўникма: Тузлар эритмалари билан металларнинг ўзаро таъсири реакцияларини бажарадилар
Малака: Қайси тузлар эритмалари билан қайси металларнинг ўзаро таъсир ёки таъсирлашмаслигини айта олади.



  1. Биринчи пробиркага кумуш (I) –нитрат, иккинчи пробиркага мис (II)-сульфат, учинчисига қўрғошин (II)- эритмасидан 2-3 мл қуйинг. Биринчи пробиркага мис сими, иккинчисига темир қирқимлари, учинчисига мис қириндисидан солинг.

  2. Ҳар бир пробиркада қандай моддалар ҳосил бўлди? Тегишли реакцияларнинг молекуляр, тўла ва қисқа ионли тенгламаларини ёзинг.



7-лаборатория иши


Мис (II)-хлорид ва калий иодид эритмаларининг электролизи


Кутилаётган натижа
Билим: Тузларнинг эритмасини электролизини ўзлаштирадилар .
Кўникма: Мис (II)-хлорид ва калий иодид эритмаларининг электролизи жараёнини бажаради.Улар асосида тенгламалар ёзади.
Малака: Тузлар эритмаларининг электролиз қилиб бошқа моддалар синтез қилади

  1. U –симон найнинг ¾ ҳажмигача мис (II)-хлорид эритмасидан қуйинг. Электролизёрнинг бир томонига мис, иккинчи томонига графит электрод туширинг. Графит электрод (катод) ни манфий ишорали, мис электрод (анод) ни эса ўзгармас токнинг мусбат ишоралари манбаига уланг. Катодда соф мис ажралаётганлигини кузатинг. Шу шароитда анодда нима ҳосил бўлиши мумкин. қандай газ ажралади? Электродларнинг қутбларини ўзгартириб яна ток манбаига уларнг. Аноддаги мис қандай ўзгаришга учрайди. Катодда қандай модда ажралади?

  2. Электролизёрда 2М ли калий иодид эритмасидан қуйинг. Най ичига графит электродларини туширинг ва уларни ўзгармас ток манбаига уланг. Катодда водород пуфакчалари ҳосил бўлишини, анодда эса иод ажралишини кузатинг. Ток оқимини тўхтатиб электродларни чиқариб олинг. Сўнгра U-симон найнинг йод ажралган томонига 1-2 томчи янги тайёрланган крахмал эритмасидан томизинг. Нима кузатилади?

Мустақил хулоса учун топшириқ

  1. Катод ва аноддаги жараёнларнинг тенгламасини ёзинг.

  2. Электродлар атрофида электролит рангининг ўзгаришига изоҳ беринг.




Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling