13-лаборатория иши
Чўян ва пўлат намуналари билан танишиш
Кутилаётган натижа
Билим: Чўян ва пўлатнинг ўзаро фарқларини ўзлаштирадилар .
Кўникма: тажриба ёрдамида чўян ва пўлатнинг ўзаро фарқларини амалга оширади.
Малака: Чўян ва пўлатни бир биридан ажратади.
Сизга берилган чўян ва пўлат намуналарини кўздан кечиринг.
Қуйидаги тажриба ёрдамида чўян ва пўлатнинг ўзаро фарқларини билиб олинг.
Битта пробиркага чўян доначасидан, иккинчисига эса пўлат доначасидан солинг, доначаларнинг оғирлиги бир хил бўлиши керак. пробиркаларга 2-4 мл дан суюлтирилган хлорид кислота қўшинг ва секин қиздиринг. Агар газларнинг шиддат билан ажралиши тўхтаса, пробиркаларга яна озгина кислота қуйинг ва буни газ ажратиб чиқмай қолгунча давом эттиринг.
Мустақил хулоса учун топшириқ
1.Содир бўлган ҳодисаларни изоҳланг.
2.Тегишли реакция тенгламаларини ёзинг.
3. Пробиркалардан қайси бирида шиддатли (кучлироқ) газ ажралиб чиқди?
4. Кузатганларингизни изоҳланг.
14-лаборатория иши
Нефтни қайта ишлаш ва тошкўмирни кокслаш маҳсулотларининг намуналари билан танишиш
Кутилаётган натижа
Билим: Нефтни қайта ишлаб ва тошкўмирни кокслаб улардан маҳсулотлар олишни ўзлаштирадилар.
Кўникма: Нефтни қайта ишлаш ва тошкўмирни кокслаш маҳсулотлари билан танишади.
Малака: Нефтни қайта ишлаш ва тошкўмирни кокслаш маҳсулотларининг ажратади.
Сизга берилган нефтни қайта ишлаш ва тошкўмирни кокслаш маҳсулотларининг намуналари комплексини кўриб чиқиш.
Мустақил хулоса учун топшириқ
Намуналар билан танишиб чиққанингиздан сўнг, уларнинг хоссалари ва маҳсулотларнининг ишлатилиш соҳаларини таърифлаб беринг.
15-лаборатория иши
Глицериннинг сувда эриши ва унинг мис (II)-гидроксид билан реакцияси
Do'stlaringiz bilan baham: |