Шу сабабли, урта мактаб программасида билимларни фактлар асосида урганиш ва уни тахлил килиш, фактларнинг келиб чикиш сабабларини аниклаш аналогларни чогиштириб куриш назарда тутилади


Download 0.99 Mb.
bet44/46
Sana11.02.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1189861
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   46
Bog'liq
kimyo-fanidan-labor

17-лаборатория иши
Глюкозанинг мис (II) гидроксид билан ўзаро таъсири
Кутилаётган натижа
Билим: Глюкозанинг таркибида альдегид группа мавжудлигини ўзлаштирадилар .
Кўникма: Альдегид гуруҳини исботловчи тажрибаларни бажаради
Малака: Эритмаларда глюкоза борлигини аниқлайди
Пробиркага 1-2 мл глюкоза эритмасидан ва шунча миқдорда суюлтирилган натрий гидроксид эритмасидан қуйинг (NaOH кераклигидан ортиқроқ бўлиши керак). сўнг бир неча томчи мис (II)-гидроксид эритмасидан қўшинг. Пробиркадаги ҳосил бўлган эритмани қиздиринг.
Мустақил хулоса учун топшириқ
1.Зангори рангли эритма нима? Ушбу тажриба нимани исботлайди? Нима учун пробиркадаги эритма қиздирилганда, аввал сариқ, сўнгра қизил чўкма пайдо бўлади? Тегишли реакция тенгламаларини ёзинг.
2.Нима учун эритмада аввал сариқ, сўнгра қизил чўкма ҳосил бўлади?
3. Реакция тенгламасини ёзинг ва ҳосил бўлган моддаларни аниқлаб, номини айтинг.


18-лаборатория иши


Крахмалнинг йод билан таъсирлашуви, крахмалнинг гидролизланиши


Кутилаётган натижа
Билим: Крахмалнинг сифат реакцияларини ўзлаштирадилар .
Кўникма: Крахмалга хос тажрибаларни бажаради
Малака: Эритмада крахмал мавжудлигини аниқлайди.


1.Крахмал клейстерини тайёрлаш ва крахмалнинг йод билан реакцияси
Пробиркага 4-5 мл сув қуйиб, озгина крахмал қўшинг ва аралашмани чайқатинг. Ҳосил бўлган суспензияни пробиркадаги қайнаб турган сувга эритмани доимо чайқатиб туриб, оз-оздан қўшинг. Ҳосил бўлган клейстерини 1:20 нисбатда совуқ сув билан суюлтиринг ва 2та пробиркага 3-5 мл дан қуйинг. Битта пробиркага эса калий йодид эритмасидан қўшинг.
Мустақил хулоса учун топшириқ
1.Нима учун кўк ранг фақат биринчи пробиркада пайдо бўлди?
2. Крахмалнинг гидролизи
1. Пробиркага крахмал клейстерин 2 мл қуйинг, унга 6 мл сув қўшинг ва эҳтиёткорлик билан 0,5-1 мл H2 SO4 эритмасидан томизинг. Аралашмани 5 минут давомида қайнатинг, сўнгра уни натрий гидроксид эритмаси билан нейтралланг ва озроқ янги тайёрланган мис (II)-гидроксид чўкмасидан қўшинг. Пробиркани яна қиздиринг.


Мустақил хулоса учун топшириқ
1.Крахмал H2 SO4 иштирокида қиздирилганда, унда қандай ҳодиса содир бўлади?
2. Сариқ ва қизил рангли чўкмалар пайдо бўлиши нималардан далолат беради?
3. Тегишли реакция тенгламаларини ёзинг.



Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling