Шу сабабли, урта мактаб программасида билимларни фактлар асосида урганиш ва уни тахлил килиш, фактларнинг келиб чикиш сабабларини аниклаш аналогларни чогиштириб куриш назарда тутилади


Download 0.99 Mb.
bet41/46
Sana11.02.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1189861
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   46
Bog'liq
kimyo-fanidan-labor

11-лаборатория иши
Алюминий тузлари эритмаларининг индикаторларга таъсирини ўрганиш
Кутилаётган натижа
Билим: Икки ва уч валентли темир тузларини билиб олишни ўзлаштирадилар Кўникма: Икки ва уч валентли темир тузларини билиб олувчи тажрибаларни бажарадилар
Малака: Икки ва уч валентли темир тузларини бир биридан ажратади.

  1. Алюминий хлорид эритмасидан пробиркага 3-4 мл қуйинг, устига 2-3 томчи кўк рангли лакмус эритмасидан томизинг.

А) эритмани 2 та пробиркага бўлиб, биринчи пробиркага озроқ
дистилланган сув қуйинг.
Б) иккинчи пробиркани бир оз қиздиринг.
Мустақил хулоса учун топшириқ
1.Содир бўлган ҳодисаларни кузатинг ва тушунтиринг.
2.Алюминий хлорид эритмасини гидролизланган тенгламасини босқичли кўринишида ёзинг.


12-лаборатория иши
Икки ва уч валентли темир тузларини билиб олиш
Кутилаётган натижа
Билим: Икки ва уч валентли темир тузларини билиб олишни ўзлаштирадилар Кўникма: Икки ва уч валентли темир тузларини билиб олувчи тажрибаларни бажарадилар
Малака: Икки ва уч валентли темир тузларини бир биридан ажратади.

  1. Пробиркага янги тайёрланган FeSO4 эритмасидан 3-5 томчи қуйинг ва унинг устига қизил қон тузи К3Fe(CN)6 эритмасидан бир неча томчи қўшинг. Турунбул зангори чўкмаси Fe3[Fe(CN)6]2 ҳосил бўлишини кузатинг. Реакция тенгламасини ёзинг. Бу реакция эритмада Fe+2 иони борлигини билиб олиш учун сифат реакция ҳисобланади.

  2. а) Пробиркага темир (III)-хлорид эритмасидан 23 томчи қуйинг ва устига сариқ қон тузи К4Fe(CN)6 эритмасидан бир томчи томизинг. Берлин лазури чўкмаси Fe4[Fe(CN)6]3 ҳосил бўлишини кузатинг. Реакция тенгламасини молекуляр ва ионли кўринишда ёзинг.

Б) Пробиркада FeCl3 эритмасмидан 5-6 томчи 0,01 М калий ёки аммоний роданид эритмасидан томизинг. Эритма темир (III)-роданид Fe(SCN)3 ҳосил бўлганлиги туфайли тўқ қизил тусда бўялади. Реакция тенгламасини молекуляр ва ионли кўринишда ёзинг.
3. а) ва б) реакцияларнинг Fe+3 иони учун сифат реакцияси ҳисобланади.


Мустақил хулоса учун топшириқ

  1. Содир бўлган ҳодисаларни кузатинг.

  2. Тегишли реакция тенгламаларини ёзинг.




Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling