Аммоний тузларига сўндирилган оҳак таъсир эттириб аммиак олиш ва унинг хоссаларини ўрганиш
Билим:. Аммоний тузларига сўндирилган оҳак таъсир эттириб аммиак олиш ва унинг хоссаларини назарий жиҳатдан ўзлаштиради.
Кўникма: Аммоний тузларига сўндирилган оҳак таъсир эттириб аммиак олиш ва унинг хоссаларига оид тажрибаларни амалга оширади
.Малака: Кимёвий тажриба учун зарур аммиакни аммоний тузларига сўндирилган оҳак таъсир эттириб олади ва унинг асосида моддалар синтез қилади.
1. Аммоний хлорид ва сўндирилган оҳакнинг 1,5:1 оғирлик нисбатдаги аралашмасини таййорлаб пробиркага солинг, пробирка оғзини газ ўтказгич най ўрнатилган тиқин билан беркитинг.
2. Аралашмани бир оз қиздиринг. Ажралиб чиқаётган газни пробиркага йиғиб олинг.
3. Газ билан тўлган пробирка (ёки цилиндр)нинг оғзини беркитилган ҳолда кристализатордан сувга туширинг. Нима кузатилади?
4. Газ ўтказгич найдан чиқаётган газга фенолфталеин шимдирилган қоғозни тутиб туринг. Қандай ҳодиса содир бўлади?
5. Газ ўтказгич найдан чиқаётган газга хлорид кислота ботириб олинган шиша таёқчани яқинлаштиринг. Қандай ҳодиса содир бўлади?
Юқоридаги тажрибаларда содир бўлган ўзгаришларнинг сабабини тушинтиринг. Реакцияларнинг тенгламаларини ёзинг.
12-ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ
Минерал ўғитларнинг намуналари билан танишиш
Билим:. Минерал ўғитларнинг кўриниши ва сувда кай даражада эрувчанлигини ўзлаштиради
Кўникма: Минерал ўғитларнинг кўриниши ва сувда кай даражада эрувчанлигини кўради , улар асосида жадвал тўлдиради
Малака: Минерал ўғитларни бошка бирикмалардан ажратади.
Ўқитувчи томонидан берилган минерал ўғитларнинг намуналарини диққат билан кўздан кечиринг.
Қуйидаги дафтарингизга кўчириб олинг ва минерал ўғитларнинг хоссларини ёзинг.
Do'stlaringiz bilan baham: |