Галогенларнинг бирикмалари эритмаларидан бир бирини
сиқиб чиқариш
Билим:. Галогенларнинг бирикмалари эритмаларидан бир бирини сиқиб чиқариши ва унинг сабабларини ўзлаштиради.
Кўникма: Галогенларнинг бирикмалари эритмаларидан бир бирини сиқиб чиқариши доир тажрибани бажаради.
Малака: Галогенларнинг бирикмалари эритмаларидан бир бирини сиқиб чиқаришини характерлайди
1. Қуйидаги жадвални дафтарингизга кўчириб олинг
2. Иккита пробирканинг бирига натрий бромид, иккинчисига натрий йодид эритмасидан 3-4 мл дан қуйинг.
3.Пробиркадаги эритмаларга хлорид сувдан 12 мл дан қуйинг. Содир бўлган ўзгаришларни кузатинг ва реакция тенгламаларини ёзинг.
4. Пробиркага натрий хлорид эритмасидан 3-4 мл қуйинг, унинг устига бромли сувдан 1-2 мл қуйинг. Содир бўлган ўзгаришларни кузатинг, реакция тенгламаларини ёзинг.
5. Иккита пробиркага 3-4 мл дан ош тузи еритмасидан қуйинг. Пробиркаларнинг бирига бромли сувдан 1-2 мл, иккинчисига йоднинг спиртдаги эритмасидан 12 мл қуйинг. Ўзгариш содир бўлдими? Нима учун?
Do'stlaringiz bilan baham: |