Шу сабабли, урта мактаб программасида билимларни фактлар асосида урганиш ва уни тахлил килиш, фактларнинг келиб чикиш сабабларини аниклаш аналогларни чогиштириб куриш назарда тутилади


Download 0.99 Mb.
bet25/46
Sana11.02.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1189861
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   46
Bog'liq
kimyo-fanidan-labor

3 - амалий иш

Аммиак олиш ва у билан тажрибалар ўтказиш”




Кутилаётган натижа:
Билим:Ўқувчиларга аммиак олиш ва у билан тажрибалар ўтказиш ўзлаштиради
Кўникма: Ўқувчилар аммиак синтези учун асбобни йиғадилар у асосида тажрибалар ўтказадилар.
Малака: Ўқувчилар тажриба учун зарур аммиакни ўзлари синтез қила оладилар ва керакли тажрибалар учун қўллайдилар.



  1. Аммиак синтези асбобини тайёрланг.

  2. Аммиак ҳосил қилиш. Бунинг учун тенг ҳажмда аммоний хлорид (NН4 Сl) кристалл ва сўндирилган оҳак кукунидан олиб чинни ховончада яхшилаб аралаштиринг. Ҳосил бўлган аралашмадан пробирканинг 1/3 қисмигача солинг ва оҳисталик билан қиздиринг.

  3. Аммиакни йиғиш. Ажратиб чиқаётган газ аммиакни газ ўтказиш най орқали пастга қараб ўрнатилган пробиркага йиғиб олинг?

  4. Пробиркада аммиак гази тўлганлигига ишонч ҳосил қилгач (бунинг учун оҳиста ҳидлаб кўриш керак аммиак ўткир ҳидли газ), пробирканинг оғзини тиқин билан беркитиб сувли идишга туширинг ва тиқинни олинг. Пробиркага сув тўлади. Чунки аммиак сувда жуда яхши эрийди. Сув билан тўлган пробиркани сувли идишдан олинг. Пробиркадаги аммиакнинг сувли эритмаси эканлигини тажриба йўли билан исботланг.

А) Аммиакнинг сувли эритмасидан иккинчи пробиркага озгина қуйинг ва унга қизил лакмус қоғоз туширинг.
Б) Бошқа бир пробиркадаги аммиакнинг сувдаги эритмасига бир неча томчи фенолфталеин томизинг.
Топшириқ. Юқоридаги режа асосида бажарилган тажрибаларнинг тафсилотларини дафтарларингизга ёзинг. Содир бўлган реакциянинг тенгламаларини ёзинг. Олинган газ ва эритма қандай моддалар эканлигини исботланг.

  1. Аммиакли кислородда ёниши учун 30-расмдагидек асбоб йиғинг. Аммиак олиш учун зарур аралашма тайёрланг ва уни пробиркага солинг. Газ ўтказгич най ўрнатилган тиқинни пробирка оғзига маҳкамланг.

  2. Газ ўтказгич найнинг иккинчи учини кислородли цилиндрга туширинг. Аралашмани оҳиста қиздиринг. Аммиак ҳосил бўлиб кислородли идишга ўтганда ёниш ҳодисаси кузатилади.

Аммиак катализаторсиз ёнганда қандай моддалар ҳосил бўлади. Реакция тенгламаларини ёзинг. Оксидловчи ва қайтарувчиларни аниқланг.
6. Аммиакнинг кислоталар билан ўзаро таъсири. Олдинги тажрибаларда аммиак йиғиш учун тайёрланган асбоб ёрдамида аммиак йиғиб олинг.
Газ ўтказгич найдан чиқаётган газ (аммиак)га эътибор беринг. Газ ўтказгич найнинг учини нитрат, хлорид ва сульфат кислоталардан 1 мл дан қуйилган пробиркаларга туширинг. Газ ўтказгич найнинг учи кислота эритмаси сиртидан 5-6 мм баландликда туриши керак. Нима учун?
Пробиркадаги кислота эритмалари нейтралланиб туз ҳосил бўлгандалигини қандай исботлаш мумкин?
Хлорид кислотали пробиркада оқ тутун ҳосил бўлишини сабабини тушунтиринг.



Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling