Шу сабабли, урта мактаб программасида билимларни фактлар асосида урганиш ва уни тахлил килиш, фактларнинг келиб чикиш сабабларини аниклаш аналогларни чогиштириб куриш назарда тутилади


Бажарилган иш юзасидан қуйидаги тартибда ҳисобот ёзилади


Download 0.99 Mb.
bet15/46
Sana11.02.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1189861
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   46
Bog'liq
kimyo-fanidan-labor

Бажарилган иш юзасидан қуйидаги тартибда ҳисобот ёзилади:

  1. Ишнинг мавзуси.

  2. Бажарилган ишда керакли жиҳозлар ва реакциялар рўйхати.

  3. Ишни бажаришдаги ҳар бир қисмни алоҳида номлаб, ишни бажариш тартибининг қисқача изоҳланиши. Ишни бажариш жараёнида ишлатилган асбобларнинг расмини чизинг. Содир бўлган ҳодисалар юзасидан хулосалар бериш.

  4. Содир бўлган реакция тенгламаларини ёзиш.

  5. Иш давомида олинган натижалар юзасидан якуний хулосаларни баён этиш.

8 - амалий машғулот


АНОРГАНИК БИРИКМАЛАРНИНГ ЭНГ МУҲИМ СИНФЛАРИГА ОИД БИЛИМЛАРНИ УМУМЛАШТИРИШ ЮЗАСИДАН ТАЖРИБАВИЙ МАСАЛАЛАР ЕЧИШ


Кутиладиган натижа
Билим: Ўқувчилар анорганик бирикмаларнинг энг муҳим синфларига оид билимларини умумлаштириш юзасидан тажрибавий масалалар ечишни ўзлаштирадилар
Кўникма: Ўқувчилар анорганик бирикмаларнинг энг муҳим синфларига оид билимларини умумлаштириш юзасидан тажрибавий масалалар ечишадилар.
Малака: Тажрибавий масаларни характерлайди ва унга оидларни тажрибада қўллайди.
Ноорганик бирикмаларнинг энг муҳим синфларига доир тажрибавий масалалар ечишда ҳар бир масала учун зарурий жиҳозлар ва реактивлар тайёрлаб олинади. Меҳнат хавфсизлиги қоидаларига амал қилган ҳолда тегишли тажрибалар бажарилади.
1-масала. Темир ва туз қириндиларининг аралашмасидан мисни физикавий усулда ажратиб олишни билганингиз ҳолда, ушбу аралашмадан мисни кимёвий усулда ажратиб олинг. Реакция тенгламаларини ёзинг.
2-масала. Сизга мис бирикмаси сифатида қора рангли кукун берилган. Сиз ушбу кукун тоза мис (II)-оксидни ёки қўшимча тутган аралашма эканлигини тажриба йўли билан аниқлаш усулини таклиф қилинг ва исботланг. Реакция тенгламаларини ёзинг.
3-масала. Сизга рангли эритмалар қуйилган 3та рақамланган пробиркалар берилган. Қайси пробиркада натрий хлорид, сульфат кислота, ўқувчи натрий борлигини қандай аниқлаш мумкин? Реакция тенгламаларини ёзинг.
4-масала. Қуйидаги ўзгаришларни амалга ошириш учун зарур бўлган тажрибаларни бажаринг:
СuО СuСl2 Сu(ОH)2 СuО
Зарур реакция тенгламаларини ёзинг
5-масала. Сизга учта пробиркада сода, суюқ шиша, каустик сода эритмалари берилган. Тегишли реакцилар ёрдамида ҳар бир моддани аниқланг. Реакция тенгламаларини ёзинг.

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling