КИСЛОРОД ОЛИШ ВА УНИНГ ХОССАЛАРИ БИЛАН ТАНИШИШ
Кутилаётган натижа
Билим: Ўқувчиларга лаборатория шароитида кислород олиш ва унинг хоссаларини ўзлаштирадилар
Кўникма:Ўқувчилар лаборатория шароитида кислород олиб унинг хоссаларини
ифодаловчи тажрибаларни қилади
Малака: Лаборатория ишларида кислородни синтез қилиб унинг хоссаларини тажрибалар орқали характерлайди.
Кислород олиш учун қуйидаги моддалардан фойдаланамиз:
КМnО4, КСIО3, КNО3, МnО2, Н2О2.
Кислород олиш ва уни юритиш
Пробирканинг ¼ қисмига калий пермаганат солинади. газ ўтказилган найи ўрнатилган тиқин билан пробирка беркитилади. Асбобни темир штативга расмда кўрсатилгандек ўрнатилади. Тайёрланган асбобни герметик ва маҳкам ўрнатилгани текширилади.
Пробиркани калий пергаманат турган қисмини спирт лампаси билан қиздирилади.
Кислород ажратиб чиқаётганлигини чўғи яллиғланиб турган чўп биан текшириб кўрилади. Чўғланиб турган чўғнинг алангаланиб кетиши кислород ажратиб чиқаётганини тасдиқлади. Бу ҳолда ажратиб чиқаётган кислород ҳавони чиқиб чиқариш ёки сувни сиқиб чиқариш йўли билан йиғиб олинади.
Кўмирнинг кислородда ёниш
Темир қошиқча бир бўлак писта кўмир сўлиб, уни спирт лампаси алангасида чўғи бўлгунча қиздирилади. Яллиғланиб турган кўмир бўлакчасини кислородли идишга туширилади. Содир бўлган ҳодисани изоҳланг.
Йиғилган кислороднинг бошқа заҳираларидан бошқа заҳирасидан чўғланган чўп, олтингугурт, фосфор каби моддаларнинг ёниши кузатилади.
Бажарилган иш юзасидан қуйидаги тартибда ҳисобот ёзилади:
Ишнинг мавзуси.
Бажариладиган ишда керакли жиҳозлар ва реактивлар рўйхати.
Ишни бажаришдаги ҳар бир қисмни алоҳида номлаб, ишни бажариш тартибини қисқача изоҳланишни. Ишни бажариш жараёнида ишлатилган асбобларнинг расмини чизиш. Содир бўлган ҳодисалар юзасидан хулосалар бериш.
Содир бўлган реакция тенгламаларини ёзиш.
Иш давомида олинган натижалар юзасидан якуний хулосаларни баён этиш.
Изоҳ: Ўқитувчи кимё лабораториясини имкониятларидан келиб чиқиб, кислородни юқорида кўрсатилган бирортасидан олиши мумкин.
5 - амалий машғулот
Do'stlaringiz bilan baham: |