Шу сабабли, урта мактаб программасида билимларни фактлар асосида урганиш ва уни тахлил килиш, фактларнинг келиб чикиш сабабларини аниклаш аналогларни чогиштириб куриш назарда тутилади


Download 0.99 Mb.
bet14/46
Sana11.02.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1189861
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   46
Bog'liq
kimyo-fanidan-labor

Тупроқ муҳитини аниқлаш
Бир кун тургандан сўнг пробирка тубидаги чўкмани қўзғатиб юбормаган ҳолда тиниб қолган эритмадан пипетка ёрдамида 5 мл олинади ва бошқа проибркага қуйилади. Шу пробиркага махсус индикатор қоғози туширилади. Индикатор қоғози ранги сариқдан пушти рангга ўтиши бу тупроқ ишқорий муҳитга эга эканлигини билдиради.
7 - амалий машғулот


СУЛЬФАТ КИСЛОТА БИЛАН МИС (II)-ОКСИД, ШУНИНГДЕК ТЕМИР (III)- ОКСИД ОРАСИДАГИ АЛМАШИНИШ РЕАКЦИЯЛАРИНИ ОЛИБ БОРИШ ВА РЕАКЦИЯ МАШҒУЛОТЛАРИНИ ЭРИТМАДАН АЖРАТИШ
Кутилаётган натижа
Билим: Ўқувчилар сульфат кислотасини мис (II)-оксид,шунингдек темир (III)- оксидлар билан алмашиниш реакцияларини ўрганадилар ва реакция маҳсулотларини эритмадан ажратишни ўзлаштирадилар.
Кўникма: Ўқувчилар сульфат кислотасини мис (II)-оксид,шунингдек темир (III)- оксидлар билан алмашиниш реакцияларини бажарадилар ва реакция маҳсулотларини эритмадан ажратдилар.
Малака: Ўқувчилар кислоталарни асосли оксидлар алмашиниш реакцияларини ва улар маҳсулотларини эритмадан ажратишни мустақил амалга оширадилар ва уни кейинги лаборатория тажрибаларида амалга оширадилар
Бу амалий машғулот металл оксидларининг кислоталар билан ўзаро таъсирларини ва реакцияларнинг бориш шарт-шароитларини олиш имконини беради.
Мис (II)-оксид ва темир (III)- оксиднинг сульфат кислота билан ўзаро таъсирланишини параллел тарзда олиб бориш мумкин.

  • Металл оксидларинининг сульфат кислота билан таъсирлашув реакцияси ёзилади.

  • Пробиркада 5 мл сульфат кислота эритмасидан эҳтиётлик билан қуйилади. Эритмани қайнагунча қиздирилади. Сульфат кислота билан ишлашда ва қиздиришда жуда эҳтиёт бўлинг!

  • Сульфат кислотанинг қайноқ эритмасига шиша таёқча билан аралаштирилиб турган ҳолда оз-оздан мис (II)-оксид қўшилади ва оксид эримай қолгунча бу жараён давом эттирилади.

  • Эритмани чинни косачага фильтрлаб олинади ва косача штатив ҳалқасига ўрнатилади. Туз кристаллари ҳосил бўлгунча спирт лампаси алангасида қиздирилади.

  • Олинган туз кристаллари ташқи кўринишига эътибор беринг.

Тажрибада ишлатилган моддаларнинг ташқи кўринишига, рангига эътибор беринг.

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling