3-лаборатория иши.
КИМЁВИЙ ХОДИСАЛАР
Кутилаётган натижа:
Билим: Ўқувчилар кимёвий ходисаларни ўзлаштирадилар
Кўникма: Ўқувчилар физик ҳодисаларга оид тажрибаларни бажарадилар
Малака: Кимёвий ҳодисаларни бошқа ҳодисалардан фарқлайди
1. Қоғоз, спирт, газ, гугурт чопининг ёниши
Гугурт чўпини ёқинг ва унинг ёрдамида қоғоз бўлакчасини, спирт лампаси пилигини, газ горелкасини ўт олдиринг. Алангани кузатинг. Қандай ҳодиса юз берганини изоҳланг.
2.Мис пластинкаси ёки толасини спирт лампаси алангасида қиздириш.
Мис пластинкаси ёки толасининг ташқи кўринишига эътибор беринг. Пластинкани (толани) қисқич билан ушлаб спирт лампаси алангасида қиздиринг. Ҳосил бўлган қора доғларни қоғоз устига қириб олинг. Яна қиздириш ва қора доғларни қириб олинг. Бу жараённи бир неча марта такрорланг. Мис билан ҳосил бўлган қора рангли моддани таққосланг. Содир бўлган ҳодисани тушунтириб беринг.
3. Хлорид кислотанинг бўр, мармар, оҳактошга таъсири.
Бўр, мармар ёки оҳактошнинг нўхотдек доналаридан 2-3 бўлак олиб, пробиркага солинг ва бўлакчаларни кўмадиган қилиб хлорид кислота еритмасидан қуйинг (51-расм). Пробиркадаги суюқликка тегмайдиган қилиб, ёниб турган чўп туширинг. Содир бўлган ҳодсаларни изоҳланг.
4-лаборатория иши.
ОДДИЙ ВА МУРАККАБ МОДДАЛАР.
МЕТАЛЛАР ВА МЕТАЛЛМАСЛАР
Кутилаётган натижа:
Билим: Ўқувчилар оддий ва мураккаб моддалар, металл ва металллмаслар билан танишадилар ва уларнинг оддий шароитдаги агрегат ҳолатини ёдда тутадилар
Кўникма: Ўқувчилар оддий ва мураккаб моддалар, металл ва металллмасларни бир биридан фарқлашга оид тажрибаларни бажарадилар ва уни гуруҳларга ажратади.
Малака: Оддий ва мураккаб моддалар, металл ва металлмасларни фарқлайди
1.Минераллар, тоғ жинслари, металлар ва металлмаслар намуналари билан танишиш.
Берилган махсус тўпламдан этикетлар ёпиштирилган идишлар ичидаги минераллар, тоғ жинслари, металл бўлакчалари, металлмас намуналари билан диққат билан танишинг. Уларнинг ташқи кўриниши, рангига эътибор беринг. Уларни оддий ва мураккаб моддалар гуруҳига ажратинг.
2. Оддий моддаларни металлар ва металлмасларга ажратинг.
Оддий моддалар гуруҳига ўтказганидишларингиздаги моддаларни металл ва металлмасларга ажратинг. Уларни қайси хоссаси асосида ажратиб олганлигингизни тушунтиринг.
Do'stlaringiz bilan baham: |