Шу сабабли, урта мактаб программасида билимларни фактлар асосида урганиш ва уни тахлил килиш, фактларнинг келиб чикиш сабабларини аниклаш аналогларни чогиштириб куриш назарда тутилади


Download 0.99 Mb.
bet20/46
Sana11.02.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1189861
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   46
Bog'liq
kimyo-fanidan-labor

9-лаборатория иши.
ВОДОРОДНИНГ МИС (II)-ОКСИД БИЛАН ЎЗАРО ТАЪСИРИ ВА БУ РЕАКЦИЯНИНГ АМАЛИЙ АҲАМИЯТИНИ ЎРГАНИШ
Кутилаётган натижа:
Билим: Ўқувчилар водородни мис(II)-оксиди билан ўзаро таъсири ва бу реакциянинг амалий аҳамиятини ўзлаштирадилар.
Кўникма: Ўқувчилар. водородни мис(II)-оксиди билан ўзаро таъсириниреакциясини бажарадилар. Бу жараённинг кимёвий тенгламасини тузадилар, содир бўлган ҳодисалар моҳиятини тушунади
Малака: Ўқувчилар водородни мис(II)-оксиди билан ўзаро таъсири реакциясини мустақил амалга оширадилар бу реакциянинг амалий аҳамиятини асослайдилар

8-лаборатория ишида кўрсатилгандек водород олинг. Ажралиб чиқаётган водородни газ ўтказгич най ёрдамида мис (II)-оксид солинган пробиркага йўналтиринг. Пробиркани мис (II)-оксид солинган қисмини спирт лампаси алангасида қиздириб туринг.


Мис (II)-оксид солинган пробирка деворларида, мис (II)-оксид атрофида қандай ҳодиса содир бўлади? содир бўлган ҳодисалар моҳиятини тушинтиринг. Кимёвий реакцияларнинг тенгламаларини ёзинг.
10-лаборатория иши.
СУВНИНГ ОКСИДЛАР БИЛАН ЎЗАРО ТАЪСИРИ, ҲОСИЛ БЎЛГАН ЭРИТМАЛАРДА ИНДИКАТОРЛАР РАНГИНИ ЎЗГАРИШИ
Кутилаётган натижа:
Билим: Индикаторларнинг муҳитга қараб рангини ўзгаришини ёдда тутадилар
Кўникма: Ўқувчилар сувнинг оксидлар билар ўзаро таъсири реакциясини бажарадилар ва ҳосил бўлган эритмаларда индикатор ранггини ўзгаришини кўради.
Малака: Реакция маҳсулотига кўра индикаторлар ранггини қандай бўлишини айта олади.
1.Кальсий оксидининг сув билан ўзаро таъсири ва ҳосил бўлган эритмада индикаторлар рангининг ўзгариши.
Стаканга 50 мл сув қуйинг ва унга 2-3 бўлак сўндирилмаган оҳак солинг. Содир бўлган ҳодисани кузатинг. Ҳосил бўлган оқ рангли эритмани тиндиринг. Тинган шаффоф қисмидан учта пробиркага 2-3 мл дан олинг.
1-пробиркага лакмус эритмасидан, 2 пробиркага фенофталеин, 3-пробиркага метилзарғалдоғи эритмасидан томизинг. Индикаторлар қўшилган эритманинг ранги ўзгаришига эътибор беринг ва уни индикаторлар кўрсаткичлари жадвалига солиштириб кўринг (52-расм).

2. Фосфор (V)-оксидининг сув билан ўзаро таъсири ва ҳосил бўлган эритмада индикаторлар рангининг ўзгариши.


Фосфорни ҳавода ёниши натижасида ҳосил бўлган фосфор (V)-оксидини сувда эритинг. Ҳосил бўлган эритмадан учта пробиркага намуна олинг ва юқоридаги 1-ишдаги каби индикаторлар таъсирини ўрганинг.
3. Мис (II)-оксидининг сувга таъсири
Пробиркага озроқ Мис (II)-оксидининг майда бўлакалари ёки кукунидан солинг, устига 5-10мл сув қуйинг. Яхшилаб аралаштиринг. Нимани кузатдингиз?
Кальсий оксид, фосфор (V)-оксид, мис (II)-оксидларининг сув билан ўзаро таъсирини солиштирган ҳолда хулоса чиқаринг.



Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling