Шу сабабли, урта мактаб программасида билимларни фактлар асосида урганиш ва уни тахлил килиш, фактларнинг келиб чикиш сабабларини аниклаш аналогларни чогиштириб куриш назарда тутилади
Download 0.99 Mb.
|
kimyo-fanidan-labor
4.Лаборатория машғулотини ташкил этиш ва ўтказишда ўқитувчининг тайёргарлиги.
Лаборатория дарсни ўтказиш энг муҳим ва масъулиятли ишлардан биридир. Лаборатория машғулотини шундай ташкил этиш керакки, ўқувчилар унинг натижаларини олдиндан билиб ололмайдиган, балки мустақил тажриба ўтказишда олинган натижаларнн таҳлил килиб, содир бўлган ходисанинг сабабларини топадиган бўлсинлар. Лаборатория ишлари ўқувчилар билимини чукурлаштиришга, уларни табиатдаги турли қонуниятларнинг асоси билан таништиришга имконият туғдиради. Лаборатория машғулотини ташкил этиш ва ўтказишга оид ишларни қуйидаги босқичларга бўлиш мумкин: 1. Кимё кабинетини янги таҳрирдаги ДТС талабларига кўра жиҳозлаш. 2. Лаборатория машғулотини ташкил этиш ва ўтказишга ўқитувчининг тайёргарлик кўриши. 3. Лаборатория машғулотини ташкил этиш ва ўтказишда лаборантга тегишли кўрсатмалар бериш. 4. Ўқувчиларни лаборатория ишига тайёрлаш. 5. Лаборатория машғулотини ташкил этиш ва ўтказиш. 6. Ўқувчиларнинг лаборатория ишини бахолаш, 7. Машғулотга якун ясаш. Кимё дарсларида ўқитишнинг актив методларидан фойдаланиш, дарсларнинг асоси килиб кўрсатиладиган тажрибаларга ва лаборатория машғулотларига катта эътибор бериб, уларни тўғри уюштириш, қилиб кўр-сатиладиган тажрибаларга ўқувчиларнинг бутун диққат эътиборини жалб килиш, ҳар бир ҳодисага ўқувчиларнинг тадқиқототчи сифатида ёндашишларига эришиш керак.. Амалий машғулотдан кўзда тутилган асосий мақсад бутун ўтилган мавзуларга оид назарий билимлар нақадар пухта ўзлаштирилганлигини билиб олишдан иборат Бундай машғулогни ўтказишда барча зарурий асбоб-жиҳозлар ва реактивлар олдиндан тахт килиб кўйилган бўлиши лозим. Шу сабабли машғулот ўтказилишидан бир неча кун олдин ўқитувчи лаборантга кандай тайёргарлик ишлари кўриш лозимлигини айтиб, лаборантнинг иш журналига куйидагича ёзиб қўяди: IX синф. 25. 1. 2010 й. Лаборатория машғулоти 1.21 дона электролизер. 2.21 дона кристализатор, 21 донадан сувли колба, стакан ва шиша таёкча. Ҳар бир стол учун мис (П)-сульфатнинг 10% ли эритмасидаи 150 мл. Калий йодидининг 2% ли эритмасидан 150мл, 5 мл дан крахмал эритмаси, фенолфталиеннинг 0,5% ли эритмаси. Шунингдек, ҳар бир ўкувчи столига биттадан спирт лампаси. Шундан кейин ўқитувчи Ўзгармас ток блокининг тўғри ишлашини текшириб чикади. Лаборатория ишига тайёрлаш мумкин бўлган баъзи оддий асбоблар етишмаса, уларни тайёрлаш учун тўгарак аъзоларини ёрдамга чақиради. Ўқитувчи лаборатория машғулотини ўтказишда зарурий хавфсизлик техникаси воситалари: қум, ўт ўчиргич, аптечка тайёр эканлигини кўздан кечиради, чиқинди эритмаларни каерга тўкиш лозимлигини олдиндан ўйлаб қўяди. Машғулотни иккита синфда бир вақтда ўтказишга тўғри келса, у ҳолда хар бир синфдаги ўқувчиларнинг интизоми назарий билимлари даражаси, амалий ишларни қай тарикада бажаришларини хисобга олади. Масалан, 8 «а» ва 8 «б» синфларида лаборатория машғулоти параллел ўтказилади, дсб фараз қилайлик. 8 «а» синфдаги ўқувчиларнинг ҳаммаси актив, билим даражаси жихатидан 8-«б» синфга қараганда устун туради. Уйга бсрилган вазифаларни яхши тайёрлаб, амалий ишларни уюшқоклик билан ўтказади. Бу синфда яхши ўзлаштирмайдиган икки ўкувчи бор, бу ўкувчилар яхши ўқийдиган ўқувчиларга бириктириб қўйилади. Лаборатория машғулотлари ўтказишда бу синф ўқувчиларп ишини лаборант назорат қилиб турса ҳам бўлаверади. 8 «б» синфда манзара тамоман бошқача. Бу синф ўқувчилари дарсни ўртача ўзлаштиради. Ўқувчиларнинг кўпчилини лаборатория машғулотига етарли даражада тайёргарлик билан келмайди. Бу синфда ўқувчилар интизоми ҳам яхши эмас. Столдаги асбоб ва реактивлардан пала-партиш фойдаланадилар. Машғулот пайтида дарсга диққат эътибор бериб ўрганиш ўрнига бошқа нарсалар билан шуғулланиб, гаплашиб вақт ўтказишга ҳаракат киладилар. Бу синфда ўтказиладиган машғулотга ўқитувчн айниқса катта эътибор бериши, ўзлаштирмайдиган, интизомсиз ўқувчиларни дарсдан кейин ҳам олиб колиб, машғулотни мустақил бажаришга мажбур этиши, машғулот пайтида шундай ўқувчилардан кўпроқ сўраб туриши лозим. Лаборатория машғулоти кимёни ўрганишнинг асоси эканлигини ўқувчиларга доимо уқтириб бориш керак. Download 0.99 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling