Шукуров рустам уткурович омонов камол худоймуродович


Download 5.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet118/140
Sana17.06.2023
Hajmi5.03 Kb.
#1546782
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   140
Bog'liq
ҚУРИЛИШ МАШИНАЛАРИ ФАНИДАН GLOSSARIY OQUV QOLLANMA

ЭЛЕКТРИЧЕСКИЙ ПРИВОД - (электр юритма) — машина ва 
механизмларни харкатга келтирадиган электромеханик қурилма бунда электр 
двигатели механик энергия манбаи бўлиб хизмат қилади. Электрик юритма 
бир ёки бир неча электр двигателидан, узатиш механизми ва бошқариш 
аппаратурасидан иборат. Ростланмайдиган электрик юритма (айланиш 
частотаси ўзгармаса)да асосан уч фазали асинхрон, шунингдек синхрон 
электр двигателар, ростланадиган электрик юритма (айланиш частотаси 
текис ростланадиган)да ўзгармас токда ишлайдиган электр двигателлар, 
камдан-кам коллекторли ва коллекторсиз асинхрон двигагеллар ишлатилади. 
Ростланадиган ўзгармас ток электрик юритмада айланиш частотасини текис 
ўзгартириш учун қаршилик, магнит оқими ёки кучланиш ўзгартирилади, 
ўзгарувчи ток электрик юритмада эса частота ўзгартирилади поғонали 
ростлашда жуфт қутблар алмашлаб уланади. Катта қувватли ростланадиган 
электрик юритмада ўзгармас ва ўзгарувчан токда ишлайдиган каскад қилиб 
уланган бир неча электр машиналар системасидан фойдаланилади; бу эса 


151 
айланиш частотасини кенг диапазонда текис ростлабгина қолмай, тармоққа 
фойдаланилмаган энергияни қайтаришга имкон беради. Ишлаб чиқариш 
процессларини автоматлаштириш ривожлана борган сари масофадан туриб 
бошқариладиган (кўпинча программали ёки ҳисоблаш техникаси воситалари 
ёрдамида) автоматлашган электрик юритма лар кенг тарқала бошлади. 
ЭЛЕКТРОД - (электро... ва юнон.hodos — йўл) — 1) пайвандлаш электроди 
электр токини пайвандланадиган, эритиб ёпиштириладиган ёки 
кесиладиган жойга келтириш учун хизмат қиладиган, электр ўтқазиш 
материаларидан тайёрланган стержень. Контакт пайвандлашдаги электроди 
— машинанинг стержень ёки ролик кўринишидаги алмашинадиган детали 
бириктирилувчи қисмларга ток келтиради ва уларга қисиш кучини узатади. 
Бундай электроди мис ёки унинг қотишмаларидан тайёрланади. 
Пайвандлашнинг бошқа усулларида электрод эримайдиган кўмир ёки 
воьфрам) ва эрийдиган (пўлат, алюминий ва бошқалар) сим ёки стерженлар 
тарзида тайёрланиши мумкин. Баъзан эрийдиган электродда электрод 
қопламли (крахмал, бур, феррохром ва бошқалар) бўлади. 2) печь электроди 
— электр ёй печлари конструкциясининг элементи ундан электр токи 
печнинг иш бўшлиғига ўзатилади. Пўлат қуйишда кўмир ва графит 
электроди, ферро қотишмалар олишда асосан, диам 1,2 м гача бўлган ўз-
ўзидан бирикадиган бирикма электродилар ишлатилади. Электрод 
сарфланадиган (эрийдиган) вакуумли ёй печларида ва бошқалар тозалаб 
қайта эритадиган печларда қайта эритиладиган металл (ёки қотишма)дан 
электрод сифатида фойдаланилади. 3) Гальваник электрод—ион ўтказгич 
(электролит)га ботирилган ёки унга тегиб турган электрон ўтказгич (металл, 
графит ва бошқалар)дан иборат элемент электролиз вақтида, гальваник ток 
манбалари ва бошқаларда ишлатилади. 

Download 5.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling