148
натижасида ҳосил бўлган махсулот ғовак ва кучсиз қовушган тўпламлар
кўринишда жойлашади. 2) 5-100 мм ўлчамли қаттиқ пишиқ тошларнинг
ўткир қиррали синиклари бунга табиий ва қаттиқ тоғ жинси ёки сунъий тош
материлларни
махсус майдалаб олинган, чақиқ тошлар киради. Бетон
қоришмалари тўлдиргичлари сифатида
ЩЕКА – жағ
ЩЕЛЬ – тирқиш
ЩЕЛОЧИ- сувда яхши эрийдиган ва сувдаги эритмасида гидроксил ионлар
ОН нинг катта концентрациясини ҳосил қиладиган (эритманинг ишқорий
реакцияси шундан) металлар гидроксиди. Ишқорлар
эритмалари лакмусни
кўкартиради, фенофталиенни кизартиради. Одатдаги ишқорлар ўювчи
натрий NaCO ўювчи калий КОН бўлиб, улар ўзига теккан кўпгина
материалларни емиради. Амалда ишқорларга кўпгина бирикмалар,
шунингдек КСО ва NaСО ҳам киради баъзан булар юмшоқ ишқорлар
дейилади.
ЩУП – шчуп
Э
ЭБОНИТ - қаттиқ резина (30-50 % олтингугурт бўлган
табиий ва суньий
каучукларни резинага айлантириш вулканизация махсулоти қаттиқлиги,
чўзилишга чидамлилиги, электроддан химоя хоссалари юқори.
Механик
ишловга мойил. Асосан, электротехника буюмлари,
масалан аккуммулятор
идишларини тайёрлашда қўлланилади).
ЭВТАКТИКА- механик аралашма тури, қотишма (суюқ
холда бир-бирида
чексиз эрийдиган қотишмаларни ташкил этувчиларнинг маълум нисбатда,
ўзгармас ҳароратда бир пайтда суюқликдан алоҳида кристалланишдан ҳосил
бўлган механик аралашма, масалан, темир-углерод миқдори 4.3 % га етганда
ва харорат 1147°С да суюқликдан бир
пайтда аустенит ва цементит
кристалланиб лидебурит деб номланган механик аралашмани ҳосил қилади).