Шукуров рустам уткурович омонов камол худоймуродович
Download 5.03 Kb. Pdf ko'rish
|
ҚУРИЛИШ МАШИНАЛАРИ ФАНИДАН GLOSSARIY OQUV QOLLANMA
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЭЛАСТИЧНОСТЬ
ЭКСКАВАТОР — (инг. excavator, лат. excavo — ўяман, қазийман) — ер
қазиш, қазиш-ортиш машиналарининг асосий типи. Қурилишда ер ишлари ва очиқ конларда фойдали қазилмаларни қазиб олишда ишлатилади. Грунтлар (тоғ жинслари), асосан, иш органи (ковш) билан қазиб олинади. Эксковаторнинг циклик ишлайдиган (бир ковшли) ва узлуксиз ишлайдиган кўп ковшли — занжирли ва роторли) хиллари бор. ЭКСКАЛАТОР (ингл. escalator биринчи манба: лат. scala — зинапоя) — харакатланувчи зинапоялар кўринишидаги кўтариш-ташиш қурилмаси, кишиларни пастдан баландга ва аксинча элтиш учун хизмат қилади. Метрополитен станцияларида (туннель эскалатор) ва кўп каватли жамоат бинолари магазин, театр, вокзалларда (қаватлараро эскалатор) ишлатилади. Эскалатор зинапоялари тортувчи узлуксиз пластинкасимон занжирларга махкамланган бўлади ва роликларда йўналтирувчи излар бўйича харакатланади. Эскалаторда зинапоя полотноси билан бир текис харакатландиган тутқич ҳам бор. Станциянинг тепасига харакатлантиргич, пастига занжирларни таранглаш қурилмаси ўрнатилади. Зинапоя полотносиннинг харакат тезлиги 0,5-1 м/сек, қиялик бурчаги 30-35° бўлади. ЭСКИЗ (франц. esquisse), техникада — предмет, бино, плани, схема ва бошқаларнинг бир марта фойдаланишга мўлжалланган тасвири. Чизмадан содда чизма- график усулларда (қўлда) тез бажарилиши билан фарқ қилади. Буюмлар макетини ва уларнинг таркибий қисмини тайёрлашда, шунингдек чизма ва схемаларни ишлаб чиқишда ишлатилади. ЭКСЦЕНТРИК (лат.ех — ташқарида ва centrum — марказ) - машиналар детали айланиш ўқи геометрик ўққа нисбатан маълум масофага силжиган цилиндр ёки дискка эксцентристет дейилади. Баъзан, эксцентрик машиналарда кичик радиусли кривошип ўрнини ҳам босади. ЭЛАСТИЧНОСТЬ – қовушқоқлик эластиклик (юнон. elaslos — эгилувчан, чўзилувчан) — 1) материал ёки буюмнинг нисбатан катта бўлмаган куч таъсирида сезиларли қайтар эластик деформацияни бузилмасдан қабул қилиш хусусияти. Резина 150 ва бошқа юқори молекуляр бирикмалар юқори кайишқоқликка эга. 2) (русча упругость) ташқи куч ёки бошқа сабаб (мас., қиздириш) натижасида деформацияланган жисм шакли ва хажми (қаттиқ жисмда) ёки фақат хажмининг (суклиқ ва газларда) ўз холига қайтиш хусусияти ЭЛЕВАТОР (лат. elevator, айнан — кўтарувчи, elevo — кўтараман) — 1) юкларни тик ёки қия йўналишларда узлуксиз ташийдиган қурилма. Элеваторнинг токчали, беланчаксимон ва ковшли хиллари бор. 2) Нефть қудуқларни труба ва штангаларни туширишда уларни тутиб турадиган болғалаб тайёрланган ёки қуйма пўлат хомут. 3) Сочилувчан юкларни, кўпинча дон ва цементни қабул қилиш, сақлаш, тортиш ва тарқатиш учун мўлжалланган иншоот. Элеваторнинг юклайдиган ва туширадиган қурилмали бир неча бункери бор. Материалларни қабул қилиш, уларни тушириш, қайтадан ишлов бериш (қуритиш, тозалаш) ишлари механизациялашган. Шунга кўра элеваторда механик белкурак, конвейер, нория, сепарат, автотарози, аспиратор ва бошқалардан фойдаланилади. Download 5.03 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling