159
билан ўзгаларга ибрат бўладиган, билимли,
маърифатли, жисмонан етук
шахс.
КООРДИНАТОР -
лойихалар, дастурларни ишлаб чиқишга рахбарлик
қилувчи, уларни
амалга оширишни режалаштирувчи, мувофиқлаштирувчи,
ташкилий ва молиявий масалаларни ҳал этувчи шахс.
КОММУНИКАЦИЯ — субъектлар орасидаги ахборот алмашинувини
амалга оширадиган жараён.
КОММУНИКАТОР - ўзаро мулоқотларнинг
сифати ва самарадорлигини
оширувчи, такомиллаштирувчи шахс.
КОУЧ — таълим олувчиларнинг тўлиқ ўзлаштиришлари учун ёрдам
кўрсатувчи репититор, инструктор тренер.
КРЕАТИВ - ўқувчининг тадқиқотга мойиллик, ижодкорлик қобилиятларини
шакллантирувчи таълим, ўқувчида ижодий
тафаккурни жадал равишда
ривожлантириш орқали унинг яратувчилик қобилиятини ўстириш. У
натижада ижодкор, яратувчи, юқори малакали мутахассис бўлиб шаклланади.
КЎНИКМА - онгли фаолият (харакат) ни тез, тежамли, тўғри, кам жисмоний
ва асабий куч сарфлаган холда бажариш.
КЎНИКМА - ўзлаштириб олинган билимлар асосида амалга ошириладиган
ва амалий жихатдан максадга мувофиқ, харакатларда, тайёрликда
ифодаланган онгли фаолият.
КЎНИКМА - инсоннинг илгари тажрибалари асосида муайян фаолият ёки
харакатни амалга ошириш қобилияти. Кўникманинг
физиологик асоси бош
мия катта ярим шарлари пўстлогида хосил бўладиган мураккаб рефлекс.
Кўникма малака билан узвий боғлик,.
КЎНИКМА - онгли фаолият (харакат)ни тез, тежамли, тўғри хамда
жисмоний ва аклий куч сарфлаган холда бажариш.
Шахснинг билимлари
асосида таркиб топади. Кейинги босқичларда диққат билан назорат қилиш
камайиб боради ва натижада автоматлашган харакатга айланади.
Ҳаракат турлари буйича 3 турга бўлинади: ҳаракат, сенсор, аклий
кўникмаларга. Кўникмалар мунтазам машқ қилиш такрорлаш орқали
зарур
160
даражада сақланади. Маълум вақт такрорламаслик кўникма қайта машқлар
бажариш, малака ошириш оркали тикланган.
Do'stlaringiz bilan baham: