61
шунингдек фойдали қазилмалар олинадигаи конни очиш учун тупроқ
массаларини чиқариб ташлаш. Очиқ усулда қазиб олинадиган фойдали
қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлган ер
ишлари кон ишларига
тааллуқлидир. Тупроқлардан қуриладиган иншоотлар ертўла ёки кўтарма
шаклида вужудга келтирилади. Фақат грунт қазиб олинадиган хандак карьер
(баъзан резерв), ортиқча грунтни тўқиб ҳосил қилингaн кўтарма агдарма
дейилади. Ер ишларининг очиқ (ер устида), ер остида ва сув остида
бажариладиган хиллари бор. Хозирги замон қурилишида ер ишлари тўла
механизациялаштирилган ва иш унумдорлиги юқори бўлган
машиналар
(экскаваторлар, скреперлар, бульдозерлар, грейдерлар),
гидромеханизация
воситалари билан портлатиш усули ва бошқа усулларда бажарилади.
ЗЕМЛЕРОЙНЫЕ МАШИНЫ - (ер қазиш машиналари) — биноларни
тиклаш, йўл қурилиши, ер ости коммуникацияларини ўтқазишда,
гидротехника, мелиорация ва ирригация ишларида, шунингдек карьерлардан
фойдали қазилмаларни қазиб олишда
ишлатиладиган машиналар уч
группага: ер қазиш-ташиш, экскаваторлар ҳамда гидромеханизация
машиналари ва жиҳозларига бўлинади.
ЗЕМЛЕСОСНЫЙ СНАРЯД - (ер қазиш снаряди) — сув остидаги грунтни
қазиб, сув билан бирга суриб оладигаи сузиб юрувчи ер қазиш машинаси,
техника хизмати флотидаги кемаларнинг бир типи. Иш органи — сўрадиган
трубали
грунт насоси у одатда, фрезали ёки гидравлик юмшатгич билан
жиҳозланади. Ер қазиш снаряди қазиб олинган ва сув билан аралашган грунт
(пульпа)
ни
калковучлар
ёки
тиргакларга
ётқизилган
трубалар
(грунтопровод) бўйлаб ағдариш жойи (қирғоқ, кўтарма уюм ва бошқа)га,
баъзан, грунт олиб кетиш шаландаси (кичик юк кемаси) ёки ўзининг трюмига
(ўзи олиб кетадиган ер қазиш снаряди) тўкади. Ер қазиш снаряди капалар ва
бошқанинг тубларини чуқурлатиш, кўтармалар, дамбалар ҳосил қилиш,
котловиналар қазиш, қум қазиб чиқариш ва бошқаларда ишлатилади.