Шукуров рустам уткурович омонов камол худоймуродович


Download 5.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet56/140
Sana17.06.2023
Hajmi5.03 Kb.
#1546782
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   140
Bog'liq
ҚУРИЛИШ МАШИНАЛАРИ ФАНИДАН GLOSSARIY OQUV QOLLANMA

КОРРОЗИЯ 
- 
(лат.corrodo-кемираман) 
-1) 
металларда 
коррозия 
металларнинг ташқи (коррозияловчи) муҳит билан химиявий ёки 
электрокимёвий 
таъсирлашуви 
натижасида 
емирилиши. 
Коррозия 
қуйидагича классификацияланади: коррозион емирилишнинг геометрик 
характери бўйича (мас., ялпи, сирт остидан, кристаллитлараро, у ер бу 
еридан) металнинг муҳит билан таъсирлашув характери бўйича-электр токи 
ўтказмайдиган муҳитлар (газ, нефть ва бошқалар) да борадиган кимёвий ва 
электролитларнинг сувдаги эритмаларида борадиган электрокимиёвий; 
коррозион муҳит хили бўйича (мас., атмосферада, газда); металл коррозион 
муҳит таъсири бўйича (мас., кучланиш ортидаги коррозия, ишқаланишдаги 
коррозия, контакт коррозия фретинг коррозия). Коррозия натижасида 
буюмлар ўз хоссаларини материалнинг тўла емирилишига қадар йўқотади. 
Коррозиянинг олдини олиш учун металга коррозиябардош компонентлар 
қўшилади. 2). Бетон ва темирбетонда коррозия- бетон ва темирбетоннинг 
агрессив ташқи муҳит таъсирида, асосан, сув ва сувли эритмаларнинг бетон 
орқали сизиб ўтиши ҳамда бетон компонентлари билан арматураларининг 
таъсирлашуви натижасида емирилиши. Химоя усуллари; чидамли 
материаллар танланади, зичлиги юқори бетонлардан фойдаланилади, 
бетонларга сув ўтказмайдиган аралашмаларни қўшиб, лак-бўёқ қопламалар 
суркаб, полимерлар шимдириб, арматура химоя қопламаси қалинлигини 
ошириб, арматурани химояловчи қўшимчалар билан бўяб, уларнинг 
филтрлаш хусусиятлари пасайтирилади. 
КРАН - (голл. krааn), жўмрак — беркитиш-очиш қурилмаси, затворининг 
қўзғалувчан детали ( т и қ и н и ) тешикли айланувчи жисм шаклида бўлиб, 
суюқлик (газ) оқими йўлини очиш ва беркитишда ўз ўқи атрофида оқим 
йўналишига перпендикуляр равишда бурилади. Кран икки асосида деталь 
қўзғалмас корпус ва бурилувчи тиқиндан иборат. Оқим йўналиши бўйича 
краннинг ўтувчи (оқим тўғри чизиқли харакатланади), бурчакли (оқим 90° га 
бурилади), уч йўлли учта трубопровод эркин туташадиган хиллари мавжуд.
КРАН УКРОСИНА - (тирак кран)-учбурчак кронштейн-тирак блоклар 


74 
ёрдамида колона, девор ва бошқаларга махкамланадиган оддий кўтариш 
крани. Кўтариш чиғирининг канати блоклар орқали ўтказилади. 5 т гача юк 
кўтаради. 
КОВКИЙ ЧУГУН – болғаланувчан чўян (оқ чўянни юмшатиш натижасида 
ундаги кимёвий боғланган углеродни парчалаб, пағасимон соф графит 
холатига ўтказишда, оз бўлсада пластикликни намоён қилади. Шунинг учун 
бундай чўянларни шартли равишда болғаланувчан чўян деб аталади).
KОBKA –болғалаш (материалларни босим остида ишлашнинг бир усули. 
Темирчилик асбоблари билан қиздирилган металл буюмга кетма-кет уриш 
натижасида, керакли шакл берилади. Болғалашда бажариладиган асосий 
ишлар: чўктириш,
ЧЎЗИШ
,
ҒИЛДИРАТИШ
,
ЭГИШ
, бураш, тешиш кесиш 
темирчилик усулида пайвандлаш ва ҳ.к.).

Download 5.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling