Шукуров рустам уткурович омонов камол худоймуродович
Download 5.03 Kb. Pdf ko'rish
|
ҚУРИЛИШ МАШИНАЛАРИ ФАНИДАН GLOSSARIY OQUV QOLLANMA
- Bu sahifa navigatsiya:
- МЕТАСТАБИЛЬНЫЙ
- МЕТОДОЛОГИЯ
МЕТАЛОРЕЖУЩИЙ ИНСТРУМЕНТ (металл кесувчи )-заготовка
(кўпинча металлар)га қиринди йўниб ишлов берадиган асбоб. Металл қирқиш асбоби характерли геометрик шаклга ва ишлов беришда етарлича чидамлиликка эга бўлиши керак. Станокда ишлатиладиган металл қирқиш асбоби кескичлар, пармалар, протяжкалар, фрезалар, тиш қирқиш асбоби, абразив асбоб. Дастаки металл қирқиш асбоблари: зубило, эговлар, темир арра, шабер (қирқич) лар ва бошқа турли дастаки машиналар киради. МЕТАСТАБИЛЬНЫЙ — беқарор, барқарор эмас (жисм холати). МЕТОД РОКВЕЛЛА - (роквелл усули)-материалларнинг қаттиқлиги синаладиган юзага учидаги бурчаги 120 С бўлган олмос ботириб (А ва С шкалалар) ёки диам. 1/16 ёхуд 1,588 мм ли тобланган пўлат шарчани ботириб аниқлаш усули. Материаллар қаттиқлиги Роквелл усулида шартли ўлчанади. Қаттиқлик бирлиги қилиб учлигининг ўқ бўйича 0,002 мм га силжишига мос келувчи катталик қабул қилинган Роквелл усули бўйича синаш столга ўрнатиладиган индикаторли махсус асбоблар ёрдамида ўтказилади. Индикатор синаш тугаган захоти материал қаттиқлигини кўрсатади. МЕТОДОЛОГИЯ –услубият (билимни урганишнинг илмий услублари ҳақидаги таълимот, услубиятлар мажмуйи). МЕХАНИЗАЦИЯ - (юнон, mechane - қурол, машина) - қўл мехнати 86 воситаларини машина ва механизмлар билан алмаштириш мехнат фолияти жараёнида уларни харакатга келтириш учун турли энергиядан фойдаланиш. Механизациядан асосий мақсад — мехнат унумдорлигини ошириш ва инсонни оғир, сермехнат ва толиқтирувчи ишлардан озод қилиш. Механизация илмий-техника тараққиётининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади. У ишлаб чиқариш кучлари тараққиётини таъминлайди, ижтимоий ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишда моддий асос бўлиб хизмат қилади. Ишлаб чиқариш жараёнини техника воситалари билан таъминланганлик даражасига ва ишларнинг турига кўра қисман ва комплекс механизация бўлиб, у ишлаб чиқаришни автоматлаштиришга замин тайёрлайди. МЕХАНИЗМ- бир ёки бир неча қаттиқ жисм (звено) харакатини бошқа қаттиқ жисмларнинг талаб этиладиган харакатига айлантириб берувчи жисмлар системаси. Структура конструктив аломатларига кўра механизмнинг шарнирли (ричагли), кулачокли, тишли, понасимон, винтли, фрикцион, эгилувчан звеноли, гидравлик, пневматик электр қурилмалари ва бошқа хиллари бор. Download 5.03 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling