Щзгармас ток машиналари
Магнит майдонинг юқори гармоникалари индукциялаган э.ю.к
Download 4.44 Mb.
|
ЭЛЕКТР МАШИНАЛАР-1 кисм
- Bu sahifa navigatsiya:
- Чўлғамдаги э.ю.к. ни шаклини яхшилаш
Магнит майдонинг юқори гармоникалари индукциялаган э.ю.к.
Юқори тартибли гармоникаларнинг қутб бўлинмаси асосий гармониканинг қутб бўлинмасидан гармониканинг тартиби марта кичик бўлади. (16.21) шунинг учун ν гармониканинг қисқартириш коэффициенти (16.22) Статорнинг қўшни пазларида жойлашган ғалтакларидаги э.ю.к.лар бир биридан –марта катта бурчакга бурилган, шунинг учун чўлғамнинг тарқалиш коэффициенти қуйидагича аниқланади. (16.23) шунга ўхшаш пазнинг оғмалик бурчаги магнит майдоннинг ν гармоникаси учун ν марта катта бўлади. (16.24) юқори тартибли гармоникалар учун чўлғам коэффициенти kчν=kТν kkν (16.25) магнит майдоннинг юқори тартибли гармоникаларининг фаза чўлғамида индукциялаган э.ю.к. (16.26) Магнит окимнинг юқори тартибли ν гармоникасининг қуйидагича аниқланади. (16.27) юқори тартибли гармониканинг частотаси fν шу гармониканинг айланиш тезлигига боғлиқ. fν = νf1 Агар турли гармоникаларнинг э.ю.к.ларининг частоталари бир биридан фарқ қилса у холда фаза чўлғамида индукцияланган тўла э.ю.к.: (16.28) Чўлғамдаги э.ю.к. ни шаклини яхшилаш Агар, масалан, синхрон машиналарда қўзғатиш чўлғамининг магнит майдонини юқори тартибли гармоникалари чулғамда э.ю.к. нинг юқори тартибли ташкил этувчиларни индукцияланганда, тўла э.ю.к. вақт бўйича носинусоидал шаклда ўзгаради. Юқорида айтиб ўтилганларга асосан, э.ю.к.нинг юқори тартибли гармоник ташкил этувчилари электр тармоқлари ва электр исътемолчиларида бир қатор бузилишларга сабаб бўлиши мумкин. Шунинг учун магнит майдоннинг юқори тартибли гармоникаларнинг таъсирини кучсизлантириш тадбирларини бажариш мақсадга мувофиқ бўлади. Магнит майдонни ҳаво бўшлиғида синусоидал тарқалишини таминлаш мураккаб бўлганлиги туфайли чўлғамларда индукциялаган э.ю.к. нинг таркибидаги юқори тартибли ташкил этувчиларни йўқотиш учун қуйидаги тадбирлар бажарилади: 1) чўлғамнинг қадами қисқартирилади; 2) чўлғам пазларда шундай тарқатиладики бунда q>1 бўлсин; 3) оғма пазлар қўлланилади. Аммо чўлғамнинг қадамини шундай қисқартириш мумкинки, бунда э.ю.к.нинг аниқ гармоникасини таъсирини йўқотиш мумкин. Масалан, агар чулғам қутб бўлинмасининг 1/7 га қисқартирилса, у холда β=6/7. ва юқоридаги ифодага асосан 7 гармоника учун (16.29) шунинг учун э.ю.к.нинг еттинчи гармоникаси E7=0 бўлади. Бунда ўрамнинг ўтказгичларида индукциялаган э.ю.к. еттинчи гармоника векторлари фаза бўйича бир томонга йўналган бўлиб контур бўйича қарама-қарши йўналган бўлади.. Э.Ю.К. барча гармоникаларини бирданига йўқотиш мумкин эмас шунинг учун э.ю.к.нинг барча юқори татибли гармоникаларининг таъсирини кучсизлантириш тадбирлари бажарилади. Электр машинасозлик заводида ишлаб чиқарилаётган электр машиналарда β=0.800.86 оралиқда қабул қилинади. Ўзгарувчан ток чўлгамида q=1 бўлса, барча гармоникалар учун тарқаиш коэффициенти КТν=±1 бўлади, шунинг учун юқори тартибли гармоникалар пасаймайди.Агар q>1 бўлса кўпчилик гармоникалар учун |KТν|< KТ1 бўлиб амплитудалари бир хилда кучсизланади, чунки ғалтаклар гурухининг ғалтакларидаги э.ю.к. векторлари ν бурчакка бурилган бўлиб, катталашган бурчак остида кўшилишади. Шунингдек агар оғмалик кенглиги га тенг қлиб олинса, (2.19) ифодага асосан Коν=0 бўлиб Eν=0 бўлади. Бунинг физик маъноси шундаки, оғма пазда жойлашган ўтказгичнинг элемент бўлакларида индукцияланган э.ю.к.ларнинг катталиклари бир хил бўлиб тескари йўналган бўлади. Download 4.44 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling