Щзгармас ток машиналари
Фаза ва қутб ўзакларига бутун пазлар сони тўғри келадиган тўлқинсимон чўлғамлар
Download 4.44 Mb.
|
ЭЛЕКТР МАШИНАЛАР-1 кисм
- Bu sahifa navigatsiya:
- Уч фазали бир қатламли чўлғамлар
Фаза ва қутб ўзакларига бутун пазлар сони тўғри келадиган тўлқинсимон чўлғамлар
Катта қувватли гидрогенератор ва турбогенераторларда ғалтаглар сони кўп бўлганлиги ва магнит оқими кучли бўлганлиги сабабли якор чўлғамидаги ғалтакларнинг ўрамлар сони wс=1 бўлганда ҳам керакли кучланиш ҳосил бўлади: Бунда икки қатламли чўлғамларнинг хар бир пазида стержень кўринишдаги ўтгазгичлар жойлашади. Бундай чўлғамлар стерженли чўлғамлар деб аталади ва фаза роторли ўртача ва катта қувватли асинхрон двигателларда қўлланилади. Бундай холларда стерженлар яхлит мисдан тайёрланиб, изоляция материалларини камайтириш ҳисобига пазнинг кўндаланг кесим юзасидан яхшироқ фойдаланиш мумкин.Стерженли чўлғамларни тўлқинсимон ва сиртмоқсимон кўринишларда тайёрлаш мумкин. Лекин 2p>2 бўлган машиналарда тўлқинсимон ғалтаклар қўлланилади, чунки бундай чўлғамларда ғалтаклар гурухлари орасидаги улаш сони камайиши ҳисобига мис сарфини камайтириш, ва мехнат унумдорлигини ошириш мумкин. Бу асосан кўп қутбли гидрогенераторларда яққол кўринади. Тўлқинсимон чўлғамларни фаза зоналарига тақсимлаш сиртмоқимон чулғамларга ўхшаш бўлади. ЧўлғамнингА фазасига таалуқли ғалтакларни жойлаштиришни 2 пазни устки қатламидаги ғалтакдан бошлаймиз, бу ғалтакнинг иккинчи томони 7 пазда жойлашган бўлиб ундан 14 ўрамга ўтамиз унинг иккинчи томони 19 пазнинг пастки қатламида жойлашган бўлиб, бу ғалтакнинг охирида якорни бир марта айланиб чиқилади ва иккинчи айланиш 14 ўрамнинг охири 1 ўрамнинг учига улашдан бошланади. Худди шундай В ва С фазасига таалуқли чўлғамлар тўлиқ жойлаштирилган бўлади. Расм -4 Уч фазали икки қатламли тўлқинсимон чўлғамнинг ёйилган схемаси. Жуфт қутблар сони р хар хил бўлган асинхрон машиналарни ишлаб чиқаришда штампларни тайёрлаш учун сарфларни камайтириш мақсадида ва чўлғамдаги э.ю.к. ни шаклини яхшилаш мақсадида қутб бўлинмасига тўғри келадиган пазлар сони бутун сонга тенг бўлмаган касрли бўлиши хам мумкин, яни касрли сон Уч фазали бир қатламли чўлғамлар К онцентрик чўлғамлар концентрик ғалтаклардан иборат бўлиб, ғалтаклар гурухининг сони машинанинг жуфт қутблар сонига тенг бўлади: Бундай чўлғамларда пазнинг фазаларга тақсимланиши икки қатламли чўлғамларникига ўхшаш бўлади. Концентрик чўлғамларнинг ғалтакларининг паздан ташқарисидаги қисмлари хар хил бўлганлиги сабабли, бу ғалтаклар ток бўйича бир хил юкланмайди. Шаблон кўринишидаги чўлғамларнинг барча ғалтакларининг кенглиги ва шакли бир хил бўлади, чунки бу ғалтаклар битта шаблон ёрдамида тайёрланади. Ғалтакларни пазларга жойлаштиришни осонлаштириш учун ғалтаклар трапеция шаклида тайёрланади. Шаблон чўлғамлар қуйидаги кўринишларда: 1) оддий шаблон чўлғам; 2) «жамланмаган» шаблон чўлғам; 3) Цеп кўринишдаги чўлғам тайёрланади Оддий шаблон чўлғамининг ғалтакларини қадами тўла y= бўлади ва қутб бўлинмасидаги пазлар сони бутун сонга тенг бўлади. Download 4.44 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling