Щзгармас ток машиналари
Ўзгарувчан ток чўлғамларининг магнит майдони
Download 4.44 Mb.
|
ЭЛЕКТР МАШИНАЛАР-1 кисм
Ўзгарувчан ток чўлғамларининг магнит майдони
Ўзгарувчан ток чўлғами ҳосил қилган магнит майдон учта фазовий зоналарга бўлинади. 1) Ҳаво оралиғидаги майдон; 2) Пазларнинг майдони; 3) Чўлғамнинг паздан ташқарисидаги қисмининг магнит майдони. Ҳаво бўшлиғидаги магнит майдонинг катталиги ва формаси магнит ўзакларнинг ҳаво бўшлиғидаги холатига боғлиқ. Агар пазлар бўлмаса. Вm (17.7) λδ=μ/δ ҳаво бўшлиғининг ўтказувчанлиги магнит юритувчи куч . (17.8) Магнит ўзакларидаги пазларни мавжудлиги ҳисобига ҳаво бўшлғинниг ўтказувчанлиги камаяди. Уни биз ҳаво бўшлиғининг коэфициенти ёрдамида ҳисобга олишимиз мумкин. Магнит ўзагини тўйиниши ҳисобига ҳам магнит майдон камаяди. Уни тўйиниш коэфициент ёрдамида ҳисобга олишимиз мумкин. Шундай қилиб ҳаво бўшлиғидаги магнит майдон (17.9) тарқалиш магнит майдони. Ўзгарувчан ток чўлғамларининг ҳосил қилган магнит майдонини бир қисми машинанинг конструктив қисмлари орқали оқиб ўтади. Қарор топган режимда ишлётган кўп фазали синхрон машиналарнинг магнитловчи кучини асосий гармоникаси ротор билан синхрон яни бир хил тезликда айланаётганлиги сабабли, роторнинг магнит ўзакларида ҳосил қилинган пазларда жойлашган тинчлантирувчи ёки юргизиб юбориш чўлғамларда токларни индукциялайди. Бу режимда тинчлантирувчи ёки юргизиб юборувчи чўлғамларда магнит оқимнинг юқори тартибли гармоникалар таъсирида кучсиз токлар ҳосил бўлади, лекин улар машинани ишига кучсиз таъсир кўрсатади. Бу токлар фақат қувватнинг қўшимча сарфларини ҳосил қилади. Бироқ синхрон машинанинг қарор топмаган ва носимметрик режимларида ва бошқа алохида режимларида якор реакциясининг асосий гармоникасининг магнит оқими тинчлантирувчи чўлғамларида анча катта токларни индукциялайди. Бу токлар ҳаво бўшлғида асосий ва юқори тартибли гармоникалардан иборат бўлган магнит майдонини ҳосил қилади. Тинчлантирувчи чўлғамнинг магнит майдоннинг асосий гармоникаси якор чўлғами билан ўзаро индукция майдонини ҳосил қилади, юқори тартибли гармоникалар эса, тинчлантирувчи чўлғамнинг дифференциал тарқалишини ҳосил қилади. Бу қисмларга машининг пазлар зонаси, чўлғамнинг паздан ташқаридаги қисми, пазнинг коронкаси, оғма пазлардаги майдон ва ҳаво бўшлиғидаги магнит майдонинг хақиқий тарқалиш амплитудаси билан бирига асосий гармоникасининг амплитудалари орасидаги фарқи, яъни дифференциал магнит майдон ҳосил бўлади. Бу майдонлар машинанинг фойдали ишга таъсир кўрсатмаганлиги сабабли уларни тарқалиш магнит майдони дейилади. Катталик жихатда бу майдон кичик бўлишига қарамасдан кўриниши жуда мураккаб бўлади. Download 4.44 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling