Щзгармас ток машиналари
Асинхрон двигителнинг айлантирувчи моменти
Download 4.44 Mb.
|
ЭЛЕКТР МАШИНАЛАР-1 кисм
Асинхрон двигителнинг айлантирувчи моменти.
Ишлаб чикариш механизми харакатлантирувчи хар қандай двигителнинг шу жумладан, асинхрон двигителнинг ҳам ишлашига баҳо берилаётганида унинг механик хусусиятлари ҳисобга олинали. Айлантирувчи моментни етарлича яратиб бериш қобилияти, двигителнинг валига уланган юк ўзгарса ҳам вал айланиш тезлигининг ўзгармаслиги, айланиш тезлигини ўзгартириш мумкинлиги двигителнинг муҳим механик хусусиятлари ҳисобланади. Асинхрон двигителнинг роторига таъсир этадиган айлантирувчи момент ротор чўлғамидан ўтувчи ток билан асосий магнит оқимининг ўзаро таъсири натижасида ҳосил бўлади. Айлантирувчи момент электромагнит қувват орқали куйидагича ифодаланади; M= (19.1) Бунда ; = айланма магнит майдоннинг бурчак тезлиги, n1 синхрон тезлик. = (19.2) Айлантирувчи момент формуласидан келтириб чиқариш учун ифодадан электро- магнит қувватни аниклаймиз; Pэм= . Ротор чўлғамида электромагнит қувват исрофи ифодадан аниқланади у холда двигателнинг айлантирувчи моменти; M= (19.3) Айлантирувчи момент (М) нм ёки кГм билан ўлчанади. Демак сирпаниш қиймати узгармаганда асинхрон двигателда ҳосил бўлган айлантирувчи момент ротор занжирида қувват исрофига тўғри пропорционал бўлади Момент формуласига ни ифодасини куйиб; M= (19.4) Энди бу формуладан I2 урнига унинг келтирилган қийматини кўямиз; M= (19.5) Бунда ; статор чўлғами уланган тармоқ нингфаза кучланиши . Демак, асинхрон двигателнинг айлантирувчи моменти статор чўлғамига уланган тармоқ кучланиши квадратига тўғри пропорционал яъни, М≡ шунинг учун ҳам айлантирувчи момент тармоқ кучланиши ўзгариши билан ўзгаради. Энди айлантирувчи моментнинг формуласини соддалаштириш учун асинхрон двигателнинг вектор диаграммасини ротор чўлғамига тегишли қисмидан фойдаланамиз. Векторлар диаграммасидан: = (19.6) Бу ифодани () га куйсак; M= (19.7) =E1 бўлишини эътиборга олинса ва E1 нинг ўрнига: E1=4,44 f1w1 kч1Ф ни қўйсак: M= (19.8) Демак, асинхрон двигателнинг айлантирувчи моменти унинг асосий магнит окими ва ротор чўлғами токининг актив қисмини қийматига боғлиқ бўлади. Download 4.44 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling