Ўзгармас ток двигателларини тезлигини якор чўлғамига қўшимча қаршилик улаб ростлаш учун (57-расм) ростлаш схемасидаги Rра реостатнинг қаршилиги ўзгартирилади, у холда якор чўлғамидаги ток:
(15-2)
(15-4) тенгликдан кўриниб турибдики, бу усул ёрдамида ўзгармас ток двигателининг тезлигини номинал қийматидан кичик қийматларга ростлаш мумкин. Якор чўлғамидаги қаршиликнинг орттирилиши машинада қувват исрофларини ортишига ва ф.и.к. ни камайишига олиб келади.
57 - расм. Параллел қўзьатишли ўзгармас ток двигателининг тезлигини якор занжирини актив қаршилигини ўзгартириб ростлаш схемаси (а) ва двигателнинг механик ва тезлик (б) тавсифлари
Агар салт ишлаш режимида (Iа=Iақ) ташқи момент
ёрдамида (ўзгарувчан ток двигатели, ички ёнар двигатели ва х.к.) двигателнинг тезлиги орттирилса, двигател аввал идеал салт ишлаш режимига Iа=0 ўтади, якорнинг тезлиги яна орттирилганда, якор токи Ia ўз ишорасини ўзгартиради ва машина генератор режимида ишлайди (57,б-расм ордината ўқидан чап томони).
Бу характеристикаларни абцисса ўқидан пастки қисми ўзгармас ток двигателини тескари улаб, тормозлаш режимидаги механик ва тезлик характеристикалари бўлиб хисобланади.
Тескари улаб тормозлаш режимида n<0 бўлади, якор чўлғамидаги э.ю.к. Еа нинг ишораси хам ўзгаради ва тармоқдаги кучланиш билан қўшилади у холда (13.7) дан
(15-3)
Шу сабабли двигателнинг хосил қилган моменти М якорнинг айланиш йўналишига тескари йўналади ва тормозловчи момент бўлиб хисобланади.
Якор чўлғамидаги кучланишни ўзгартириб тезликни ростлаш учун генератор – двигател (Г-Д) агрегатидан фойда-ланилади. Бунинг учун бирламчи двигателга (ўзгарувчан ток двигатели, ички ёнар двигатели ва х.к.) муфта ёрдамида уланган генераторнинг якорини чўлғамини тезлиги ўзгартириладиган двигателнинг якор чўлғамига чўткалар ёрдамида тўьридан-тўьри уланади.Тезликни ростлаш жараёнида тезлиги ростланадиган двигателнинг қўзьатиш чўлғами номинал кучланишга уланган бўлиши керак. Номинал тезликда айланаётган ўзгармас ток генераторининг қўзьатиш чўлғамидаги қўзьатиш токи ўзгартирилиб, тезлиги ростланадиган двигателнинг якор занжиридаги кучланиш аста секин ўзгартирилади.
Ўзгармас ток двигателининг иш характеристикалари двигателнинг манбадан истеoмол қилаётган қуввати Р1 ни, истеoмол қилаётган токи Iа, якорининг тезлиги n ни, моменти М ни ва ф.и.к. ларининг истеoмолчига узатилаётган фойдали қувват Р2 га боьлиқлигини ифодалайди.
0>
Do'stlaringiz bilan baham: |