Щзгармас ток машиналари
Download 4.44 Mb.
|
ЭЛЕКТР МАШИНАЛАР-1 кисм
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЎЗГАРМАС ТОК МОТОРЛАРИНИНГ МЕХАНИК ХАРАКТЕРИСТИКАЛАРИ
- Параллел қўзьатишли ўзгармас ток двигателининг тезлигини ростлаш
- 1. Ўзгармас ток двигателининг тезлигини ростлаш
Назорат учун саволлар.1. УТД ларнинг уланиш схемаларини тушунтириб беринг? 2. Момент тенгламаси деб нимага айтилади? 3. Кучланиш ва ток тенгламаларини келтириб чикаринг? 4. УТД ларни кузготиш системасига асосан турлари 5. УТД ни валида моментларни айтиб беринг 6. Динамик момент качон хосил булади? 7. УТД кучланиш тенгламасини генераторнинг тенгламасидан фарки- ни айтиб беринг? 8. Тезлик формуласини езиб беринг 9. УТД ни механик характеристикасини чизиб беринг? 10. Узгармас ток генераторини двигател режимида ишлатиш мумкинми? Адабиётлар: I. 200-217 бетлар, II. 135-139 бетлар 15-МАЪРУЗА ЎЗГАРМАС ТОК МОТОРЛАРИНИНГ МЕХАНИК ХАРАКТЕРИСТИКАЛАРИРежа: Ўзгармас ток двигателларини тезлигини ростлаш. Параллел қўзьатишли ўзгармас ток двигателининг механик характеристикалариПараллел қўзьатишли ўзгармас ток двигателининг тезлигини ростлашКетма – кет қўзьатиш чўлғамли двигателлаАралаш қўзьатиш чўлғамли ўзгармас ток двигателлари6. Махсус ўзгармас ток машиналари Таянч сузлар ва иборалар. Юргизиб юборувчи момент, хаво бюушлигидаги магнит окими, УТМ махсус турлари, контакторлар кушимча каршиликлар, юргизиш схемалари, реостатлар. 1. Ўзгармас ток двигателининг тезлигини ростлашЎзгармас ток двигателларининг якорини айланиш тезлигини (15-1) ва (15-2) тенгламаларидан қуйидаги усуллар ёрдамида ростлаш мумкин: 1. хаво бўшлиьидаги магнит оқими Ф ни ўзгартириш; 2.Якор чўлғамига кетма-кет ростлаш реостатларини ёки қаршиликларини улаш; 3. Якор занжиридаги кучланишни ўзгартирш усули. Амалда энг кўп тарқалган ва иқтисодий самара берадиган усул якор тезлигини хаво бўшлигидаги магнит оқими Ф ни ўзгартириб тезликни ростлаш усули хисобланади. Умуман номинал режимда ишлаётган барча электр машиналарнинг номинал режимларида хаво бўшлиқларида энг катта магнит оқим хосил бўлиб, тезлик жуда кичик бўлади, шунинг учун тезликни ростлаш учун магнит оқимини фақат камайтириш мумкин. Ўтган параграфдаги (13-10) формуладан қўриниб турибдики, магнит оқимини камайтириш двигателнинг тезлигини номинал қийматидан юқори томонга ростлаш имконини беради. Қўзьатиш токини камайтириш двигателнинг қувватини пасайтириб ф.и.к. ни ортишига олиб келади. Якор чўлғамига қўшимча қаршилик улаш, якор тезлигининг номинал қийматидан паст тезликларга ўзгартириш имконини беради. Якор чўлғамига қўшимча қаршилик уланганда двигателнинг ф.и.к.и пасаяди. Қаршилик уланганда (15-1) тенглик ўрнини қуйидаги ифода эгаллайди. n = (15-1) Тенгликдан кўриниб турибдики, тезликни ўзгартириш учун якор чўлғамидаги қаршиликни ўзгартирилса, қувват ирофлари ортиб, двигителнинг ф.и.к.и пасаяди. Ўзгармас ток двигателининг тезлигини якорнинг кучланишини ўзгартириб хам ростлаш мумкин. Якорнинг кучланишини номинал қийматидан орттириш мумкин бўлмаганлиги сабабли кучланиш камайтирилади, шунинг учун бу усул ёрдамида тезликни номинал қийматидан кичик қийматларигача ростлаш мумкин. Бу усулни тезликни ростлаш учун қўлланилганда ўзгармас ток двигателининг ф.и.к.и юқори бўлади. Лекин тезликни ростлаш учун якор чўлғамидага кучланишини ўзгартириш мумкин бўлган манба керак бўлади, бу эса ростлаш схемасини тайёрлашда қўшимча маблаь сарфлашни талаб қилади. Download 4.44 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling