Щзгармас ток машиналари


Ўзгармас ток двигателларининг кучланиш ва ток тенгламалари


Download 4.44 Mb.
bet72/145
Sana30.10.2023
Hajmi4.44 Mb.
#1734260
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   145
Bog'liq
ЭЛЕКТР МАШИНАЛАР-1 кисм

3. Ўзгармас ток двигателларининг кучланиш ва ток тенгламалари


Ўзгармас ток двигателларининг якор чўлғамидаги электр юритувчи куч Еа якор токига тескари йўналган бўлганлиги сабабли, Еа ни якорнинг тескари электр юритувчи кучи дейилади. Ўзгармас ток двигателининг якор чўлғамидаги кучланиши


U=Ea+IaRa (14-3)


Бу тенгламадан якор чўлғамидаги ток:
Ia= (14-4)
Якордаги электр юритувчи куч

Еа=Ce Ф n (14-5)


Бу ерда: Ra- якор чўлғамининг тўла актив қаршилиги


У холда якор чўлғамидаги ток
Ia= (14-6)


4. Ўзгармас ток двигателининг тезлик тенгламаси


Ўзгармас ток двигателларининг кучланиш (14-4) ва электр юритувчи куч (14-6) тенгламаларини биргаликда ечиб ўзгармас ток двигателларининг n=f(Ia) тезлик ва механик n=f(M) тавсифининг тенгламасини ёзишимиз мумкин (55-расм)


n = (14-7)
Ўзгармас ток машинасининг момент тенгламаси

М=Cм Ф Ia (14-8)


(14-8) дан Ia ни ажратиб (14-9) га қўйиб, ўзгармас ток двигателларининг механик тавсифининг n=f(M) тенгламасини олишимиз мумкин.


(14-9)

(14-10) тенглама ўзгармас ток двигателларининг айланиш тезлигини якорда хосил қилинган моментга боьлиқлигини аниқлайди. Ўзгармас ток двигателларини механик тавсифларининг (55-расм) U=cоnst да кўриниши, валдаги момент M ўзгарганда магнит оқими Ф нинг ўзгаришига боьлиқ.




3. Ўзгармас ток двигателларини юргизиб юбориш усуллари


Ўзгармас ток двигателларини юргизиб юборишда: 1) якор керакли тезликка эришиши учун валда етарли юргизиб юборувчи момент хосил бўлиши; 2) якор чўлғамларида двигател учун хавфли бўлган ишга киритиш токларини хосил бўлмаслигини таoминлаш керак.


Ўзгармас ток двигателлари қуйидаги асосий уч хил усулда ишга туширилади:
1.Двигателни манбага тўьридан-тўьри улаш;
2.Якор чўлғамига қўшимча юргизиш қаршиликларини ёки реостатларни улаш.
3.Якор чўлғамидаги кучланишни пасайтириш ёрдамида юргизиш.
Агар n=0 бўлса, Ea=0 бўлиб (13-7) дан якордаги ишга киритиш токи
Iит= (14.10)
бўлади. Умуман ўзгармас ток двигателларида Ra=0,02 ¸ 0,1 бўлганлиги сабабли ишга тушириш токи Iит=(50 ¸ 10) Iн га тенглашиши мумкин. Шунинг учун якор чўлғамини тўьридан-тўьри манбага улаш усули якор чўлғамининг актив қаршилиги катта бўлган кичик қувватли ўзгармас ток двигателларида қўлланилади.





Download 4.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling