Щзгармас ток машиналари
-расм. Параллел қўзьатиш чўлғамли двигателни юргизиш схемаси
Download 4.44 Mb.
|
ЭЛЕКТР МАШИНАЛАР-1 кисм
- Bu sahifa navigatsiya:
- 54 - расм. Момент М, якор токи I a ва тезликларнинг ўзгариши
53-расм. Параллел қўзьатиш чўлғамли двигателни юргизиш схемаси
а) реостат ёрдамида юргизиш; б) қаршиликлар ёрдамида юргизиш Ўзгармас ток двигателларининг якор чўлғамида қўшимча қаршиликлар ёки реостатлар улаб ишга тушириш усули кўп қўлланилади. Бу холда ишга туширишнинг бошланишида n=0 да Rит - юргизиш реостати ёки юргизиш қаршиликларининг хамма босқичлари якор чўлғамига уланганда, якор токининг ишга тушириш жараёнидаги қиймати (13-7) дан қуйидаги тенглама билан ифодаланади: Iит= (14-11) Бунда ишга тушириш Rит қаршилиги шундай танланиши керакки, юргизиш жараёнининг бошланишида: Iит=(1,41,7) Ia кичик қувватли машиналарда эса Iик=(22,5)Iн дан катта бўлмаслиги керак Параллел қўзьатиш чўлғамли ўзгармас ток двигателини юргизиш қаршилиги ёрдамида юргизиш жараёнини кўрайлик (54-расм). t=0 да юргизиш қаршиликларини уловчи контакторларининг контактлари К1, К2 ва К3 лар очиқ бўлиб, якор занжирига ишга киритиш қаршиликларини хамма босқичлари уланган бўлади. Ишга тушириш жараёнида қўзьатиш чўлғамидаги ток хаво бўшлиьида номинал магнит оқимини хосил бўлишини таoминлаши учун қўзьатиш чўлғами номинал кучланишга уланади. Якор чўлғамини кучланиш манбаига уланганда якор чўлғамида Iик ва қўзьатиш чўлғамида Iқ токлари хосил бўлади. (14-12) Агар M>Мст шарт бажарилса, якор аста-секин айланиб тезлиги n=0 дан аста-секин ортиб боради ва якор чўлғамида айланиш тезлик n га пропорционал бўлган электр юритувчи куч Еа индукцияланади, (14-8), (14-9) ва (14-11) лардан якор токи Ia ва момент M камаяди, тезлик n ни эса, ортишини кўришимиз мумкин. 54 - расм. Момент М, якор токи Ia ва тезликларнинг ўзгариши Бу катталикларни ўзгариши экспоненциал қонун бўйича бўлади. Ишга киритиш токи Iик нинг катталиги Iамин=(1,11,3)Iaга тенг- лашганда контакторнинг K1 контакти ёрдамида ишга тушириш қаршили- гининг биринчи босқичи якор чўлғамидан чиқари-лади. Rик ни камайиши I ва М, n ларни ортишига олиб келади. Бу хол ишга киритиш жараёнини охиригача давом этади. Ишга киритиш схемасини соддалаштириш ва арзонлаштириш мақсадида ишга тушириш қаршиликларини босқичлари 3-4 тадан ортмаслиги керак. Ишга тушириш жараёнида қўзьатиш чўлғамининг занжирини манбадан узилишига йўл қўймаслик керак. Акс холда, қўзьатиш магнит оқимининг камайиши хисобига тезлик кескин ортиб кетиши мумкин. Ишга тушириш токини камайтириш учун якор чўлғамидаги кучланишни пасайтириш хам мумкин. Лекин бундай манбани тайёрлаш катта маблаьни сарфлашни талаб қилади. Бу усул катта қувватли ўзгармас ток двигателларини ишга тушириш мақсадларида фойдаланилади. Ўзгармас ток двигателларини айланиш йўналишини ўзгартириш учун якор чўлғамидаги ёки кўзьатиш чўлғамидаги токни йўналишини ўзгартириш керак. Аралаш қўзьатиш чўлғамли ўзгармас ток двигателларини ишга тушириш учун параллел қўзьатиш чўлғамли ўзгармас ток двигателларининг ишга тушириш схемаларини қўллаш мумкин. Ўзгармас ток двигателларини ишга тушириш мақсадида танланган реостат ва қаршиликлар ишга тушириш даврига, яoни қисқа муддатли режимга хисобланганликлари сабабли уларни ўзгармас ток двигателининг якорини тезлигини ростлаш мақсадида фойда-ланишга рухсат берилмайди. Download 4.44 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling