52 - расм. Ўзгармас ток машинасининг совутиш системаси
Совутиш тракти бўйича харакатланаётган совутувчи газнинг хароратини ортишини 2 машинанинг совутиш учун сарфланган газнинг (ёки суюқликнинг) миқдори ва унинг хажмий солиштирма иссиқлик сиьими Сv Дж/(См3) ёрдамида ифодалаш мумкин.
(13.4)
бу ерда: - совуқ холдаги газнинг ёки суюқликнинг харорати; -иссиқ хол-даги газнинг ёки суюқликнинг харорати; -совутувчи газ ёки суюқлик ёрдамида олиб чиқиб кетилган ўртача қувват исрофлари; Q–совутувчи агентнинг хажми.
Электр машинанинг қизиган чўлғамларидаги ва магнит ўзакларидаги харорат тўлиқ равишда совутувчи агентга узатилади.
Электр машинанинг ичига совутувчи газни тўлиқ айланишини (циркуляция) таoминлаш учун керакли босимни валга ўрнатилган вентилятор ёрдамида хосил қилинади.
Назорат учун саволлар.
1. Узгармас ток генераторини киска туташув характеристикасини чизиб тушунтиринг
2. Узгармас ток генераторини ташки характеристикасини чизиб тушунтиринг
3. Салт ишлаш характеристикасини машинани бошка характеристикаларини куриш ердамида мумкинми?
Адабиётлар: I. 172-193 бетлар, II. 122-135 бетлар
14-МАЪРУЗА
ЎЗГАРМАС ТОК МОТОРЛАРИ
Режа:
Уланиш схемалари
Асосий тенгламалари
Юргизиб юбориш усуллари
Таянч сузлар ва иборалар.
Уланиш схемаси, умумий тенгламалари, кучланиш тенгламаси,ток тенгламаси, динамик момент, харакатланувчи момент, тормозловчи момент, юргизиб юборувчи момент, хаво бюушлигидаги магнит окими, УТМ махсус турлари, контакторлар кушимча каршиликлар, юргизиш схемалари, реостатлар.
Ўзгармас ток двигателлари асосан тезлиги бир текисда ва кенг оралиқда ўзгарувчан ишлаб чиқариш механизмларини харакатга келтириш мақсадида қўлланилади. Ўзгармас ток двигателларининг қўзьатиш системасига асосан ўзгармас ток генераторларига ўхшаш бўлиб мустақил, параллел, кетма-кет ва аралаш қўзьатиш чўлғамли ўзгармас ток двигателларига бўлинади. Ўзгармас ток двигателларининг уланиш схемалари ўзгармас ток генераторларини ўрганилганда кўриб ўтилган (44-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: |